Президент Шавкат Мирзиёевнинг 12 февралдаги фармойишига мувофиқ, Ўзбекистон коронавирус янги турининг кенг тарқалишини олдини олиш, эпидемиологик вазиятни жиловлаш ҳамда уни маҳаллийлаштириш, касалликка қарши кураш ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Хитойга инсонпарварлик ёрдами жўнатади.
Вазирлар Маҳкамаси матбуот хизматидан «Дарё»га берилган ахборотга кўра, гуманитар юк таркибида энг зарурий тиббий анжомлар, хусусан, Хитойда айни пайтда талаб этилаётган бир марта қўлланадиган стерил қўлқоплар, ҳимояловчи уст кийим, ниқоб ва бошқалар мавжуд. Юк Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Хитойга етказилади.
Қўшимча қилинишича, гуманитар ёрдамнинг иккинчи партияси ҳам шакллантирилмоқда. Мамлакатдаги тўқимачилик корхоналарида Хитойга юбориш мақсадида тиббий ниқоб ва ҳимоя кийимлари тайёрланмоқда.
Аввалроқ янги коронавирус инфекциясига Covid-19 деб ном берилгани, 12 февраль ҳолатига кра ушбу касаллик оқибатида вафот этганлар сони 1100 кишидан ошиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. 11 февраль куни Туркманистонда коронавирусдан бир киши вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди, бироқ бу расман тасдиқланмади.
Ўзбекистон ва коронавирус:
- Божхона қўмитаси расмийси: «Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-сотиқда ҳеч қандай тақиқ ўрнатилгани йўқ»
- Навоий вилоятида шартли коронавирусга қарши махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди (фото)
- Учтепа туманида коронавирусга қарши кураш бўйича дезинфекция ўтказилди
- Хитойдан қайтган 2676 нафар ўзбекистонликда коронавирус аниқланмади
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги болалар боғчаларига болаларни коронавирусдан сақлаш бўйича йўриқнома берди
Изоҳ (0)