Тошкент шаҳар Учтепа туманида коронавирусга қарши кураш бўйича профилактика тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, тумандаги ҳар бир тиббий муассасада захира хоналари ҳамда дори воситалари тайёрланган.
Вируснинг тарқалишига қарши курашиш мақсадида автобусларда дезинфекция ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, туманда жойлашган Фарҳод» ва «Ўрикзор» бозорларида ҳам дезинфекция ўтказилган.
Қайд этилишича, тумандаги мактабларда ҳам профилактика тадбирлари ва суҳбатлар ўтказилмоқда.
Маълумот учун, Хитойда коронавирус оқибатида вафот этганлар сони 1016 кишидан ошиб кетди. Маълумотларга кўра, айни вақтда мамлакат ҳудудида 42 638 кишида касаллик ҳолати қайд этилган. 37 726 киши ҳозирда даволанишда бўлиб, улардан 7333 нафарининг аҳволи оғир. Жами 3996 киши касалликдан даволаниб, тиббиёт муассасасидан уйига жавоб бериб юборилган.
Мавзуга доир: Хитой коронавируси бўйича 11 февралнинг асосий хабарлари
Изоҳ (0)