• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Тартиб йўқ, марказий йўналишларда тирбандлик, тиқилинч». Қашқадарё ҳокими жамоат транспорти фаолиятини танқид қилди

    Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев вилоятдаги жамоат транспорти фолиятини танқид қилиб, Damas ҳайдовчилари фаолиятини қониқарсиз баҳолаган. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Аҳрор Содиқов маълум қилди.

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 

    Хабар берилишича, 11 февраль, сешанба куни, Қашқадарё ҳокими раҳбарлигида вилоят аҳолисига сифатли транспорт хизматини кўрсатиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтган. Унда Зоир Мирзаев аксарият жамоат транспорт воситалари, айниқса, Damas’лар белгиланмаган манзилларда тўхтаб, бошқа транспорт воситаларига ноқулайликлар келтириб чиқараётганини таъкидлаган. Айрим транспорт уюшмаларида йўловчи ташиш техникаларини техник кўрикдан ўтказиш, ҳайдовчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш учун шарт-шароит яратилмаганлиги, транспорт бошқармаси мутасаддиларининг эътиборсизлигига тўхталиб ўтган.

    — Қарши шаҳрида айрим автобусларда 1000 сўмлик тарифлардан ортиқча ҳақ олиш ҳолати, транспортлар нотозалиги, ҳайдовчиларнинг қўпол муомаласи ҳақида мурожаатлар кўп. Жамоат транспортларида ҳалигача йўл карточкалари жорий этилмаган, — деди Зоир Мирзаев. — Бу ҳақдаги ҳақли эътирозлардан келиб чиқиб, қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши керак.

    Маълумот берилишича, вилоятда айни кунда 345 та йўналишда 4250 та жамоат транспорти фаолият юритади. Мавжуд 261 та автобус ва 3669 та Damas вилоят аҳлининг жамоат транспортига бўлган эҳтиёжини қондиролмаяпти. Эҳтиёжни қондириш учун яна 170 та автобус керак бўлади.

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

    Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

    — Вилоятдаги йўловчи ташишга ихтисослаштирилган корхоналар томонидан жами 119 та автобус сотиб олиниши белгиланган бўлса-да, 2018—2019 йиллар давомида умуман сотиб олинмаган, — деди Зоир Мирзаев. — Тартиб йўқ, марказий йўналишларда тирбандлик, тиқилинч. Туманлардан келаётган Damas’лар йўналиши айнан марказий кўчалардан кесиб ўтади. Йўловчи ташиш транспортлари жадвалга амал қилмай, сунъий равишда ноқонуний тўхташ жойлари ташкил қилиб олган.

    Йиғилишда маълум қилинишича, жамоат транспортларида тартиб йўқлиги натижасида 2019 йил вилоятда йўловчи ташувчи транспорт воситалари билан боғлиқ 37 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

    Зоир Мирзаев йиғилиш якунида мавжуд камчиликларни бартараф этиб, йўл карточкаларини жорий этиш, шаҳар атрофи ва туманлардан қатновчи йўловчи ташиш транспортлари фаолиятини жадвал асосида ташкил этиш ҳақида топшириқ берган.

    11.02.2020, 22:39   Изоҳ (0)   33641
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик мигрантлар Москва бюджетига миллиардлаб рубль фойда келтирди

    11.02.2020, 21:54

    Шавкат Мирзиёев коррупцияга қарши курашнинг янги тузилмаларини ташкил қилиш бўйича йиғилиш ўтказди

    11.02.2020, 21:23

    Тошкентда Абдулла Қодирий музейлари Маданият вазирлиги тизимида ташкил этилади

    11.02.2020, 20:37

    Фарғонадаги танасидан 16 дона игна топилган бола 3 ёшга тўлди

    11.02.2020, 20:22

    Дин ишлари бўйича қўмита вакили Ўзбекистонга келаётган сайёҳларга зиёрат одобини ўргатишни таклиф қилди

    11.02.2020, 19:52

    Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 12 февраль куни қор ёғиши мумкин

    11.02.2020, 18:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19

    “Эгасиз аёллар мигрант бўлади” — “Ракурс” подкастининг навбатдаги суҳбатдоши 16 йилдан бери муҳожирликда яшаётган журналист Соҳиба Ҳаёт

    18 август, 21:35

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ 6 мингдан ортиқ халқаро талаба визасини бекор қилди

    Дунё | 19 август, 09:40

    Винисиус сентябрь ойида Бразилия терма жамоасига чақирилмайди

    Спорт | 19 август, 09:26

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    Дунё | 19 август, 09:19

    Шунчаки реквизит эмас: фильмлардаги овқатлар ҳам нимагадир ишора қилишини билармидингиз? 

    Кино | 19 август, 09:05

    Ўзбекистонда меҳнат инспекторларига олдиндан огоҳлантирмай текширув ўтказишга рухсат берилади

    Ўзбекистон | 19 август, 09:03

    Зеленский: Ҳудудлар масаласини мен ва Путин ўртасида қолдирамиз

    Дунё | 19 август, 08:45

    ҲАМАС Исроил билан сулҳ келишувини қабул қилди — ОАВ

    Дунё | 19 август, 08:30

    Жиззах кўчаларида дрифт қилиб, қоидаларни бузган ҳайдовчилар жавобгарликка тортилди

    Ўзбекистон | 19 август, 00:10

    “Трамп билан учрашувдан олдин НАТО ва Европа раҳбарлари билан позицияларни мувофиқлаштирдик” — Зеленский 

    Дунё | 18 август, 23:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.