• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АОКАда журналистикага оид 10 жилдлик қўлланманинг тақдимоти ўтказилди

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида журналистика соҳасига оид 10 жилдлик қўлланманинг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Тадбирда агентлик раҳбарияти, сенаторлар, профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар берган.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    «Мазкур қўлланмани тайёрлаш ишлари беш ой олдин бошланган эди. Ўша пайтда раҳбаримиз Комил Алламжонов ҳамда директор ўринбосари Саида Мирзиёева ушбу масалага катта эътибор қаратиб, қўллаб-қувватлаган. Деярли ҳар ҳафта нашриёт раҳбарлари, қўлланма учун масъул шахсларга уни сифатли қилиб тайёрлаш юзасидан топшириқлар берилган эди. Мана, қисқа вақт ичида катта меҳнат эвазига 10 жилдлик қўлланма тайёр бўлди», — дея таъкидлаган маросимда АОКА директорининг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджанов.

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

    Қўлланманинг ҳар бир жилди, улардаги боблар, мавзуларни аниқлаш мақсадида юқоридаги олий таълим муассасалари вакиллари билан бир қаторда Журналистлар малакасини ошириши маркази, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, «Дунё» ахборот агентлиги вакиллари, таниқли ижодкорлардан иборат таркибда ишчи гуруҳ тузилди. Бир неча бор маслаҳат йиғилишлари ўтказилди. Ҳар бир жилд бўйича масъул муҳаррирлар танлаб олинди ва уларнинг тавсиялари асосида муаллифлар таркиби шакллантирилди. Қўлланма олий таълим муассасаларида таълим жараёнида фойдаланиш билан бир қаторда, «Журналистнинг шахсий кутубхонаси» сифатида ҳар бир таҳририятда, журналистларнинг шахсий китоб жавонларидан ўрин олишга арзийдиган адабиётлар сифатида тайёрланди.

    Қўлланманинг ҳар бир жилди «Журналистика назарияси, тарихи ва тараққиёти», «Журналистика ҳуқуқи ва этикаси», «Медиалингвистика ва таҳрир», «Медиа-маркетинг ва менежмент», «Босма оммавий ахборот воситаларида жанрлар ва маҳорат масалалари», «Аудиовизуал журналистика», «Онлайн журналистика ва медиада янги трендлар», «Замонавий медиа муҳитда PR-хизматлар», «Ихтисослашган журналистика», «Журналистика социологияси ва психологияси» 1000 нусхада нашрдан чиқарилди.

    Тадбирда Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вакиллари, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчилари сўзга чиқиб, мазкур қўлланманинг чоп этилиши соҳа ривожи учун янги қадам бўлганини қайд этди.

    «Ушбу китобнинг чоп этилиши худди Алишер Навоийнинг «Фарҳод ва Ширин» достонида тоғни тешиб сув очгандек хайрли иш бўлди. Агентлик, нашриёт ва қўлланмалар муаллифлари илм булоғига йўл очди, десам муболаға бўлмайди. Бу иш ниҳоятда улкан илмий изланишлар натижасидир. Шунинг учун Ўзбекистонда ҳам «журналистика профессори» деган илмий унвон таъсис этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди», — деди «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири Аҳмаджон Мелибоев.

    07.02.2020, 08:52   Изоҳ (0)   16668
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон олтин-валюта захиралари 2019 йилда 30 млрд долларга яқинлашган

    07.02.2020, 08:06

    Сенатда ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиш масалалари муҳокама қилинди

    07.02.2020, 07:29

    Ургутда тўйдаги келишмовчиликдан сўнг қўшнисига пичоқ урган фуқаро 6 йилга қамалди

    07.02.2020, 06:46

    Тошкентда пиёдалар ҳаракатини тақиқловчи ва тирбандликни кўрсатувчи йўл белгилари ўрнатилмоқда

    07.02.2020, 06:13

    Самарқандда талабалар Дарғом каналида чўкаётган қизни қутқариб қолди

    06.02.2020, 23:38

    Тошкентда масжидларда ўғирлик қилишда гумонланган шахслар қўлга олинди

    06.02.2020, 23:08
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россияда 130 га яқин шаҳар йўқолиб кетиши мумкин

    Дунё | 5 август, 20:15

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:15

    АҚШ 250 нафар ноқонуний муҳожирни Руандага депортация қилади

    Дунё | 5 август, 19:55

    Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари стратегик шерикликни кенгайтиришга келишиб олди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:44

    Нафис мато ва очиқ ранглар: таниқли инстаблогерларнинг ёзги образларини таҳлил қиламиз

    Лайфстайл | 5 август, 19:40

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.