Марказий банк Ўзбекистон олтин-валюта захираларининг янгиланган статистикасини эълон қилди.
2020 йил 1 январь ҳолатига кўра, расмий захиралар 29,1 миллиард долларни ташкил этган. Халқаро захиралар — 28,6 миллиард долларга етган. Ўзбекистоннинг захиралари заиф диверсификациялангани туфайли деярли барча миқдор хорижий валюта (12,4 миллиард доллар) ва олтин (16,3 миллиард доллар) ўртасида тақсимланган.
Марказий банк ушбу маълумотларни ошкор қилган ҳолда жамоатчилик эътиборига ҳавола қила бошлаганидан бери, яъни 2017 йилдан буён илк бора расмий захиралар 29 миллиард доллардан ошган. 2018 йил январь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон олтин-валюта захираси ҳажми 26,6 миллиард долларни ташкил этган.
Изоҳ (0)