Қозоғистоннинг «Казпочта» почта оператори Хитойга жўнатиладиган барча турдаги почта жўнатмаларини тўхтатди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«Хитой почта маъмурияти ташаббуси билан Хитой ва Қозоғистон ўртасида авто, авиа ва темир йўл қатнови орқали почта алмашинуви бекор қилинди», — деб хабар берди «Казпочта» мутасаддилари.
Компаниянинг аниқлик киритишича, Хитойга ҳамда транзит йўли билан Хитой орқали жўнатма юбориладиган мамлакатлар: Бангладеш, Бруней, Бутан, Бирма, Камбоджа, Малайзия, Мўғулистон, Непал, Лаос, Шимолий Корея, Таиланд, Шри-Ланка, Филиппин ва Тайванга почта жўнатмаларини юбориш тўхтатилган.
Изоҳ (0)