Tesla акциялари нархи 5 февраль куни ўтказилган савдода 20,6% га тушиб кетди, аммо кейинчалик бу пасайишнинг олди олинган.
Meduza’нинг ёзишича, Nasdaq биржаси ёпилишида бир дона акция нархи 734,7 доллар бўлган бўлиб, бу аввалги кундан 17,2 фоизга камдир. Компаниянинг бозор капиталлашуви 132,4 миллиард долларни ташкил қилган.
Қайд этилишича, акциялар сўнгги кунлардаги жадал суръатларда кўтарилишлардан сўнг қулаган. 4 февралда бир дона акция 969 долларгача қимматлашган.
Tesla акциялари компания машиналарни Шанхайдаги заводдан февраль ойида олиб келиши лозим бўлган, бироқ коронавирус сабабли кейинга қолдирилганидан сўнг акциялар нархи тушиб кетган.
2020 йил бошидан буён Tesla акциялари 71 фоизга, сўнгги 12 ойда 140 фоизга кўтарилган. 13 январда эса бир дона акциянинг нархи биринчи марта 500 доллардан ошган.
Изоҳ (0)