Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Қирғизистоннинг собиқ президенти Аскар Акаевнинг ўғли Айдар Акаев 44 ёшда Москва шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда «24.kg» нашри хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

Дастлабки маълумотларга кўра, Айдар Акаевнинг ўлимига юрак иш фаолиятининг бузилиши сабаб бўлган. Бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаган.

Айдар Акаев Қирғизистон молия вазири маслаҳатчиси лавозимида ишлаган, шунингдек қирғиз парламенти юқори кенгаши депутати бўлган. 2005 йил март ойида Қирғизистонда ҳокимият ўзгартирилгандан сўнг барча давлат лавозимлари ва депутатлик ваколатлари бекор қилинди. Унга давлат ҳамда фуқароларга зарар етказиш бўйича жиноий ишлар очилди.

Аскар Акаев 1990 йилдан 2005 йилгача Қирғизистон президенти лавозимида ишлаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентдаги боғчада болалар оёғига игна тиқилгани ортидан икки киши жаримага тортилди
Дунё
Лукашенко Каховка ГЭСни украиналиклар атай портлатганини айтди ва бунинг “сабабини” келтирди
Маҳаллий
Тошкент вилоятида каналда оқиб кетган 5 ёшли боланинг жасади топилди