Истанбулдаги Сабиҳа Гўкчен номидаги халқаро аэропортда Pegasus авиакомпанияси самолёти қўниш чоғи ҳалокатга учрашига шамол тезлиги ва йўналиши кескин ўзгариши сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Hurriyet нашрига кўра, авиадиспетчерлар билан музокаралар чоғида учувчилар учиш-қўниш майдони ҳудудида «шамол силжиши»дан хавотир билдирган. Одатда самолёт қулашига олиб келиши мумкин бўлган шамол тезлиги ва йўналишининг кескин ўзгариши шундай аталади.
Учувчилар мулоқоти аудиоёзувида самолёт приборлари 1000 фут ( 350 метр атрофида) баландликдан пастда шамол йўналишининг 180 даражагача ўзгаргани қайд этилган.
Изоҳ (0)