Ўзбекистон Президенти 58 кишини афв этишни кўзда тутувчи «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Фармонга мувофиқ, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган жазо муддатини ўтаётган 58 нафар фуқаро афв этилди.
Маълум қилинишича, афв этилган шахсларнинг 41 нафари жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинади, 3 нафарига тайинланган жазо енгилроқ жазо билан алмаштирилади. Шу тариқа, 44 киши жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинади. Шунингдек, 14 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.
Қайд этилишича, афв этилганларнинг 2 нафарини аёллар ташкил этади.
Аввалроқ Ўзбекистонда уч йилда салкам 2 минг маҳбус афв қилиниб, озодликка чиқарилгани маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)