• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Россиядаги ўзбек муҳожирлари юристи: «ЕОИИга қўшилиш ўзбекистонликлар учун кўпроқ салбий тарафдан кучли таъсир қилади»

    Россиядаги ўзбекистонлик мигрантларга ҳуқуқий ёрдам бериш билан шуғулланиб келаётган асли ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Валентина Чупик Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиш масаласига доир фикрлари билан бўлишди, деб хабар беради «Kun.uz».

    Скриншот: YouTube

    Скриншот: YouTube

    Чупик Ўзбекистоннинг иттифоққа қўшилиши ўзбекистонлик мигрантларга қанчалик таъсир қилиши ҳақида фикрларини билдирган.

    Бу жуда ҳам кучли таъсир қилади. Кўпроқ салбий тарафдан. Бунга мисол қилиб қирғиз мигрантларини айтишим мумкин. Қирғиз мигрантларини ҳибсга олиш бўйича мурожаатлар ўзбек мигрантлариникига қараганда икки баравар кўп. Аслида Россияда ўзбекистонлик мигрантлар сони қирғиз мигрантларига қараганда 6 баравар кўп.

    Қирғиз мигрантларини ҳибсга олиш қай даражада тўғри? Бу борада Сергиенконинг (Москва миграция масалалари бўйича бошқарма раҳбари, полиция полковниги Дмитрий Владимирович Сергиенко — таҳр.) патент тўловчи фуқароларни давлатдан чиқариб юбормаслик ҳақида махсус буйруғи мавжуд. Қирғизистон фуқаролари патент тўлашмайди, чунки улар Евросиё иқтисодий иттифоқи фуқаролари ҳисобланади.

    Демак, шу билан бирга улар бошқалардан кўра ҳимоясиз ва уларнинг ҳар қандай ҳуқуқбузарликлари давлатдан четлаштирилиш билан тугаши мумкин. Бу ҳақида полициядагилар ҳам яхши билади. Шунинг учун айнан қирғиз мигрантларини кўпроқ ушлашади. Чунки улардан пул ундириш осонроқ.

    Ҳа, улар ҳар ой 5 минг рубл патент тўлашмайди. Лекин полиция ходимлари улардан ойига 1,5-2 баравар кўпроқ пул ундиришади. Чунки уларни ҳафтада ўртача икки марта ушлашади. Бизнинг мигрантларни эса икки ҳафтада ўртача бир марта ушлашлари мумкин.

    Бундан ташқари, бизнинг мигрантлар билан солиштирганда қирғиз мигрантларининг расмий ишга жойлашиш имкониятлари пастроқ ҳисобланади. Иш берувчи ҳам аҳмоқ эмас, кўп солиқ тўлагандан кўра камроқ солиқ тўлаш фойдалилигини тушунади.

    Қирғизистонлик мигрантларни ишга олгандан кейин жисмоний шахслар учун даромад солиғини тўлиқ тўлаш керак бўлади. Патент билан ишловчи муҳожирларга эса бундай солиқ тўлаш шарт бўлмайди. Қолаверса, уларга ижтимоий тўловлар ва мажбурий тиббий суғурта тўловлари ҳам шарт эмас.

    Бу шуни англатадики, патент тўлаб ишловчи мигрантларни ишлатиш иш берувчига тахминан 20 фоизга арзон тушади. Шу сабабли Қирғизистон фуқаролари сохта меҳнат шартномаларини сотиб олишга мажбур бўлишмоқда ва бу шартнома бўйича ҳеч қандай тўловлар ушлаб қолинмайди. Буни текшириш жуда ҳам осон. Агар меҳнат шартномасининг сохталиги исботланса, шартнома, миграция ҳисоби бекор қилинади ва мигрант давлатдан чиқариб юборилади. Бундай вазиятга бизнинг мигрантлар ҳам тушиши мумкин, агар улар Евросиё иқтисодий иттифоқи фуқароларига айланишса.

    Шуни биламанки, Қирғизистон Евросиё иқтисодий иттифоқига кирганидан кейин нархлар кескин кўтарилди. Шунингдек, Қирғизистон иттифоқига кириши билан саноат соҳаси ҳам йўқ бўлиб кетди. Уларнинг тикувчилик корхоналари маҳсулотларини Россияда сотиш орзулари, афсуски, амалга ошмади.

    Ҳа, улар савдо-сотиқ билан шуғулланишмоқда, лекин Россиянинг тикув маҳсулотларини сотишмоқда. Кириб келаётган солиқ ва тушумлар Қирғизистон бюджетига эмас, балки Россия иқтисодига фойда олиб келмоқда. Ишчилар ўша-ўша Қирғизистон ишчилари.

    Валентина Чупик, ҳуқуқшунос

    Шунингдек, Чупик Россияда ўзбек мигрантлари учраётган асосий муаммолар ҳақида ҳам тўхталиб ўтган.

    «Асосий муаммо — ишчиларни ноқонуний ҳибсга олиш ва улардан пул ундириш. Ўзбекистон Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши ўзбек мигрантларининг аҳволини яхшиламайди. Юқорида айтганимдек, фақат ёмонлашиши мумкин. Чунки ҳужжат тайёрлашда ҳозиргидек тартиб бўлмайди.

    Иккинчи жиддий муаммо — давлатдан чиқариб юбориш масаласи. Менга мурожаат қилганларнинг 40 фоизи қирғиз фуқаролари. Уларнинг 10 фоизи Россияда. Расмий статистика бўйича 10 фоиз, лекин амалда бундан тўрт баравар ортиқ миқдор. Бу ҳам ЕОИИга киришнинг оқибати ҳисобланади.

    Мигрантлар учрайдиган учинчи муаммо — ойликни ололмаслик масаласидир. Қирғизларда эса бу муаммо ҳам ўта сезиларли даражада кўп, чунки улар билан шартнома тузишда ҳужжат тайёрланмайди, уларни мажбурлай олмайсан ҳам. Ўзбекларда бундай муаммо камроқ», — дейди Чупик.

    «Ўзбекистон ҳукуматининг ўзбек мигрантларига ёрдами сезиляптими?», — деган саволга ҳуқуқшунос қуйидагича жавоб қайтарган:

    «Ҳозирда ташқи меҳнат миграцияси бўйича агентлик ишлай бошлади. Уларга раҳмат айтамиз, аммо бу агентлик раҳбарининг шахсий ташаббуси бўлиб қолишидан қўрқаман. Бу вазият у ерда ишлаётган инсонларнинг шахсига боғлиқ бўлиб қолишидан жуда қўрқаман. Бу ҳали тизимли тарзда йўлга қўйилмаган. Лекин уларга миннатдорчилигимни билдираман. Кўп йиллардан буён биринчи марта қўллаб-қувватлашни ҳис қилдим. Олдинлари ёлғиз курашишга мажбур эдим. Ҳозирда умид бор. Лекин мен истардимки, бу бир тизим тарзида йўлга қўйилсин. Яъни фуқароларни ҳимоя қилиш тизими.

    Нафақат ташқи меҳнат агентлигига, балки Ўзбекистон элчихонасига ҳам фуқароларимизнинг ҳимоя қилиниши тўғридан тўғри мажбурият тарзида юклатилиши керак. Вена конвенциясида давлат ўзининг ҳар бир фуқаросини ҳимоя қилиши мажбурийлиги қайд этилган. Элчихона турли тадбирларга эмас, айнан шу муаммога эътибор қаратишини хоҳлардим.

    Ҳар бир мигрантда муаммо бир хил, патент бор ёки йўқлигидан қатъи назар полициячилар улардан пул ундиради. Кейин давлатдан четлатишади. Четлатишларнинг ярми исботли бўлса-да, кўп қисми ноқонуний, асоссиз амалга оширилади.

    Россиядаги иш берувчилар ойлик бергандан кўра ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига пора беришни афзал ҳисоблашгани сабабли ойлик тўламаслик ҳолатлари юз беради. Масалан, улар ҳуқуқни ҳимоя қилиш органи ходимларига пора бериб уларни чақиришади, кейин улар ишчиларни ҳужжати жойида эмасликда айблаб, уларни депортация қилдиришлари ҳам мумкин. Бу ҳолат Россия қонунларига тўғри келмайди. Давлат хизматчилари эса қонунга бўйсунишни мажбурий деб билишмайди. Ҳатто уларни ҳукумат қўллаб-қувватлаши ҳам мумкин. Ҳаёт шунақа.

    Ўзбекистонда мени кўзим кўк бўлгани сабабли тўхтатишларини умуман тасаввур қила олмайман. Лекин бу ерда кўзинг кўк бўлмагани учун сени тўхтатишади. Россия билан таққослаганда Ўзбекистон қонунга амал қиладиган давлат. Россия миллатчироқ давлат ҳисобланади».

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистон ТИВ биринчи ўринбосари: «Мен ЕОИИ фаолиятида қатнашишимиз тарафдориман»
    • Жамшид Қўчқоров: «Агар фойдали бўлса, ЕОИИга кирамиз»
    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга Мурожаатномаси вақтида Евросиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) билан ҳамкорлик муносабатлари ҳақида тўхталиб ўтиб, халқ вакиллари нима деса шу бўлишини маълум қилганди.

    27.01.2020, 10:04   Изоҳ (0)   42331
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда маҳаллий парвозларни «кукурузник»ларда амалга оширишнинг фойдали ва зарарли жиҳатлари ҳақида маълумот берилди

    27.01.2020, 08:35

    Андижонда поезд темирйўлда тўхтаб қолган тракторни уриб кетди (видео)

    27.01.2020, 07:56

    Тошкентда «ҳоким топшириғи билан» қоида бузган Crafers ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди (видео)

    27.01.2020, 07:36

    «Бу — менинг хатойим бўлган». Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев Оққўрғондаги ариқ воқеаси бўйича илк бор изоҳ берди

    27.01.2020, 07:10

    ИИВ Назарбекда ёнган электровоз бўйича маълумот берди

    26.01.2020, 23:56

    МИБ Наманганда 100 дан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг қарздорлиги ечилишига кўмаклашди

    26.01.2020, 22:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Божхона қоъмитаси Қирғизистон чегарасида тирбандлик юзага келишидан огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 2 август, 21:00

    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда

    Реклама | 2 август, 20:15

    Трамп Оқ уйда ҳашаматли тантаналар зали қуриб, уни АҚШга совға қилмоқчи

    Лайфстайл | 2 август, 20:55

    Андижонда “отпуска”даги ўқитувчилар мактаб таъмирлаётгани айтилмоқда

    Ўзбекистон | 2 август, 20:44

    Рекорд сармоялар: гигант технологик компаниялар 2025 йилда сунъий интеллект учун 115 млрд доллар сарфлади

    Дунё | 2 август, 20:40

    Трамп таҳдидларига қарамай Ҳиндистон Россиядан нефть харид қилишда давом этади — ҳинд расмийлари

    Дунё | 2 август, 20:10

    Хитойда робот кино ва драматургия йўналишида аспирантурага қабул қилинди

    Технологиялар | 2 август, 19:50

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.