• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бу — менинг хатойим бўлган». Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев Оққўрғондаги ариқ воқеаси бўйича илк бор изоҳ берди

    Қашқарадё вилояти ҳокими Зоир Мирзаев блогер Хушнудбек Худойбердиевнинг «Айтингчи...» лойиҳасига берган интервьюсида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида олти эркакни буғдойни ўз вақтида суғормагани учун ариққа туширгани ҳодисасига илк бор изоҳ берди, дея хабар бермоқда «Gazeta.uz».

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    Фото: Мадина Нурман / «Дарё»

    2018 йилнинг октябрида интернетда олти эркакнинг бошини қуйи туширган ҳолда ариқда тургани акс этган фотосуратлар тарқалган эди. Бироз ўтиб яна олти эркакнинг қўлларида йирик кесак кўтарган ҳолда дала ўртасида тургани тасвирланган бошқа расм пайдо бўлди. Булар ортидан Зоир Мирзаев истеъфога чиқарилган эди.

    Фото: Telegram

    Фото: Telegram

    Президентнинг ўша ойдаги фармони билан у бош вазир ўринбосари — Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилган эди. Бош вазир Абдулла Арипов ҳодисага изоҳ берар экан, вазиятни «шармандали» деб атаган эди.

    Кўп ўтмай, ноябрь ойида Зоир Мирзаевнинг Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманига ҳоким этиб тайинлангани маълум бўлди. 2019 йил октябрида — Оққўрғондаги воқеадан бир йил ўтиб — Зоир Мирзаев Қашқадарё вилоятига раҳбар бўлди.

    «Раҳбар ҳамма нарсага тайёр бўлиши керак, сиз амални бугун олдингиз, эртага уни қандай олган бўлсангиз ўшандай қилиб топшириб кетишга тайёр туришимиз керак. Бу ҳаёт тақозоси. Иккинчи тарафи борки, ўшандай пайти сиз суянадиган битта нарса бор — оилангиз бор. Агар сиз шундай ҳолатда оиланинг етакчиси бўлиб туриб ёки шу ҳолатга тушган инсон бўлиб туриб ‘трагедия’ қилиб ташласангиз, ўзингизга нисбатан, ё эшикни қулфлайсан, ётаман, ҳеч кимни киритма, деб ташласангиз, билингки уларга 10 карра оғир. У пайтда сиз ўзингизни тутишингиз керак, сиз ўша нарсани енгиб, кайфиятингизни кўрсатиб, нима биландир машғул бўлиб, ўша нарсани енгиш керак», — деди Зоир Мирзаев истеъфога чиқарилган илк кунларидаги ҳиссиётлари ҳақида.

    «Мен, масалан — ўшанда ўзим бекор қолган даврим кўп эмас, 12 кун бўлган — 12 куннинг ичида, менда ҳар доим хонамда китоб турарди, Марсель Брионнинг ‘Менким, Соҳибқирон — жаҳонгир Темур’ китобини уч йил ўқий олмаганман. Келаман, бир варақ ўқийман, ёпиб қўяман. Кабинетда турарди… Лекин ўқий олмаганман. Лекин ўша китобни тўққиз кунда ўқиб тугатдим», — деди Зоир Мирзаев.

    Ўша вақти ҳолимизни сўраган энг яқин раҳбарларимиз ҳам бўлган, бу нарсани бошдан ўтказган одам билади, деди у. «Мен бугун ҳам амалдан кетадиган бўлсам, ким мен билан гаплашмай қўяди, ёки менинг аҳволимни сўрамай қўяди, десангиз, менда балки рўйхат йўқдир, лекин кутадиган одамларим бор, кутмайдиган одамлар бор. Мен уларнинг кўпидан кутмаганман ҳам», — деди бош вазирнинг собиқ ўринбосари.

    Унинг сўзларига кўра, у катта хулоса чиқарган ва йўл қўйган хатолар учун жавоб бериш кераклигини тушуниб етган.

    «Ҳеч ким хатодан ҳоли эмас… Келинг, бир нарсани айтай, вақт керак бўлар, балким бир йил ўтар, кўпроқ вақт ўтар, бу нарсанинг таги, негизи нима бўлганини бутун халқимиз билади. Мен, албатта, яна айтаман, бу — менинг хатойим бўлган. Замонни ўзгарганини ҳазм қила олмаганим. Замонга мослаша олмаганим. Сабаби, юқорида айтдимку, очиқлик… Бу нарсани ҳамма ҳам ҳазм қила олмайди», — деди вилоят раҳбари.

    Ўз навбатида, Зоир Мирзаев раҳбарлар ҳар доим тўлақонли нишонда эканини таъкидлаб ўтди.

    «Ўша куни кўпчилик: ‘Сен хатога йўл қўйдинг, бу нима ўзи?’, деб мени изласа ҳам бўлар эди-ку. Ҳеч ким мени изламади ўша куни. Ҳаттоки имконият ҳам бўлмади. Яна айтаман, демак, шу вақтгача шу тўғрисида гапирмадим, бугун биринчи марта гапираяпман. Ҳақиқий негизини, ҳали холисона эшитамиз ҳам, кўрамиз ҳам. Бу нарса, Худо хоҳласа кўрилади. Бунчалик даражада ўзингиз қатори юрган халқни ҳақорат қилиш учун, халқни камситиш учун одамда юрак бўлиши керак эмас. Одам, қандайдир маънода бошқача одам бўлиши керак, деб ўйлайман. Биз ундай тарбия кўрмаганмиз. Мен, масалан, мени ишга ўргатган инсонлар, мени тарбиялаган инсонларнинг ҳаммаси — менинг домлаларим, ўқитувчиларим, ҳаммаси, бақир-чақир, бошқа… Ундай нарса бўлмаган. Демак айб, хато, нуқтаи назаридан, яна айтаман, бу шахсан ўзимнинг камчилигим. Мен ўшанда нима бўлган бўлса, ўзим лоқайдлик қилганман. Ҳаёт бир текис эмас, ҳамма нарса курашдан иборат. Альбатта, лавозим бор экан, мансаб бор экан, талаш бўлади», — деди у.

    Вазиятдан чиқарган яна бир хулоса сифатида, Зоир Мирзаев: «Сиз мулоқот қилаётган ҳар қандай одамнинг ғурури, нафсонияти бор. Уни топташга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Қўллаб-қувватлайдиган инсонларнинг кучи билан, кечиримли бўлган раҳбарларимизнинг шарофати билан шу жойларда ўтирибмиз. Мен минг марта шукур қиламанки, бугун ишлаяпман мана шу жойда. Мана шундай забардаст, бағрикенг, бор нарсани борлигича қабул қила оладиган Қашқадарё халқи билан ишлаш насиб қилган экан, мен бундан фақатгина фахрланишим керак. Худога минг марта шукур қилишим керакки, мана шундай жойларда ишлаш насиб қилди», — деди.

    27.01.2020, 07:10   Изоҳ (0)   76497
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ИИВ Назарбекда ёнган электровоз бўйича маълумот берди

    26.01.2020, 23:56

    МИБ Наманганда 100 дан ортиқ эҳтиёжманд оиланинг қарздорлиги ечилишига кўмаклашди

    26.01.2020, 22:26

    Қашқадарёда мол ўғрилигида гумон қилинган эркак ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этгани айтилмоқда

    26.01.2020, 21:20

    ТИВ Хитойда бўлиб турган ёки у ерга бормоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди

    26.01.2020, 20:50

    Хитойдаги талабаларнинг бир гуруҳи Ўзбекистонга қайтарилиб, аэропортнинг ўзида жиддий текширилмоқда

    26.01.2020, 18:17

    Сирдарёда қўлга олинган фоҳиша ИИБ ходимига пора беришга уринди

    26.01.2020, 16:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар куйиш ва яраларни даволаш учун “суюқ” тери яратди

    Дунё | 13 август, 00:10

    “Штат улкан рус меросини сақлаб қолмоқда” — Алясканинг собиқ вице-губернатори

    Дунё | 12 август, 23:50

    Жанубий Корея суди собиқ президентнинг рафиқасини қамоққа олиш учун ордер берди

    Дунё | 12 август, 23:40

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш бўйича тестлар қачон ўтказилиши маълум бўлди

    Ўзбекистон | 12 август, 23:30

    Исроил Ғазони бомбардимон қилишни кучайтирди. Бир суткада 89 киши ҳалок бўлган

    Дунё | 12 август, 23:15

    Испания ва Португалияда ўрмон ёнғинлари авжига чиқмоқда

    Дунё | 12 август, 23:00

    Зеленский 22 ёшгача бўлган украиналиклар учун чегарадан ўтишни соддалаштиришни топширди

    Дунё | 12 август, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.