• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Беназир. «Реал»га устозлик қилган, ундан олдин эса «Барселона»да таржимон бўлган Жозе Моуриньо ҳақида

    Европа футболининг етук мутахассисларидан бири Жозе Моуриньо 26 январь куни 57 ёшни қарши олди. Ушбу мақола таржимонликдан дунёнинг энг буюк мураббийларидан бирига айланган инсоннинг Барселонадаги ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

    2006 йилнинг март ойида «Челси» Европа Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида «Барселона»га қарши ўйнаш учун Каталонияга келади. Уни каталон мухлислари “Tra-duc-tor! Tra-duc-tor!”, — дея куйлаган ҳолда кутиб олади. Таржимон. «Барселона» президенти Хосеп Луис Нуньес португалиялик мутахассисни шундай атарди. Гарчи, Моуриньо Каталония пойтахтида ўтказган тўрт йилининг бор-йўғи биттасида таржимон бўлиб ишлаган бўлса-да.

    Бир неча йиллар аввал ўшанда ҳеч ким танимайдиган Жозе жуда машҳур Бобби Робсоннинг ортидан Барселона шаҳридаги Эл Прат аэропортига келиб қўнади. Моуриньо инглиз мутахассиси билан Португалияда бирга ишлаганди. Жозе таржимонликдан ташқари, рақиб жамоа ҳақида ҳисоботлар тайёрларди, эски мактаб вакили ҳисобланган Робсон унинг ишига қойил қолар, бироқ ҳисоботларга деярли эътибор қаратмас эди. Англиянинг шимоли-шарқидан бўлган мутахассис ҳужумкор футболга ишонар ва унинг майдон четидан «Қани, олға йигитлар! Қани, қани ҳаракат қиламиз!», деган ҳайқириғидан кейин барча тактик чизмалар бир пулга қиммат бўлиб қоларди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Барселонада Моуриньо Робсон жамоага киришиб кета олмаётганини дарҳол сезди. Гап тактика ёки тилда эмасди. Стоичков, Гвардиола, Надал, Бакеро, Амор, Феррера ва Серхилар учун янги мураббий жуда оддий кўринди. Ўзининг биринчи машғулотида Бобби Робсон тиззалаб олди ва тактик қўлланмани полга чиза кетди. Футболчилар шок ҳолатига тушиб қолганди: Йохан Кройфнинг шоҳона тарбиясини олган футболчилар учун «мистер»нинг (Испанияда бош мураббийларни шундай аташар эди) бундай ҳаракатлари ноодатий ҳол эди.

    Шу сабаб жамоа билан алоқаларни Моуриньо йўлга қўярди. У футболчиларнинг ҳаёти билан қизиқар ва ҳар бир кичик детални ҳам эътибордан четда қолдирмасди. Буни кийиниш хонаси «сенаторлари», айниқса Пеп Гвардиола юқори баҳоларди. Бундан ташқари, Жозе каталон тилини ўрганишни бошлади, бу унга ОАВ билан бўладиган мулоқотни осонлаштирарди. Бобби Робсон матбуот анжуманларида деталларга тўхталишни ёқтирмасди ва саволларга жуда қисқа жавоб берарди. Моуриньо эса уни бойитиб таржима қилар, буни инглиз тилини тушунадиган журналистлар алоҳида эътироф этарди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Моу ёш Роналдонинг жамоага мослашишига ёрдам берди, бундан ташқари таржимоннинг футболчиларни ҳимоя қилиши жамоага хуш келарди. Кройф «Барселона»дагиларга мураббий доим ўз ўйинчиларини ҳимоя қилиши кераклигига ўргатганди. Масалан, ўйинларнинг бирида Альберто Феррер ортидан икки оёқлаб ташланган «подкат»дан кейин оғир жароҳат олади, Кройф эса майдонга тушиб келади ва шогирдига нисбатан қўполлик қилган ўйинчига тарсаки тортади. Албатта, мураббий дисквалификация қилинади, бироқ жамоа унинг бу ҳаракатини юқори баҳолайди. Моуриньо ҳам шундай ҳаракат қилишга интиларди.

    1996 йилнинг ноябрида «Барселона» Примерада мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилиб олади. Бильбаодаги баҳсда «Атлетико» ҳимоячилари Айтор Каранка, Серхио Корино ва Иниго Ларраинсар «Барса» ҳужуми вакиллари Роналдо, Жованни, Фигу ва Луис Энрикени синдириб ташлаганди. Навбатдаги қўполликдан кейин Гвардиола «Атлетик» бош мураббийи Луис Фернандес юзида табассумни кўради ва унга бақира кетади: «Сен нимага куляпсан?!». Шундан кейин икки жамоа захира ўриндиғидагилар ўртасида тортишув бошланади. Луис Фернандес ўша вақтда Робсон билан гаплашмоқчи бўлади, инглиз мутахассиси эса худди ҳеч нимадан хабари йўқ одамдек бееътибор турарди.

    Фото: Yandex Photos

    Фото: Yandex Photos

    Бироқ Фернандеснинг ёнига Моуриньо  келади ва уни турта бошлайди. «Сен ўзи кимсан?! — бақиради Фернандес. — Мен сени танимайман! Мен Робсон билан гаплашяпман, унинг таржимони билан эмас!».

    «Мен таржимон эмасман!» — ундан қолишмаган ҳолда бақиради Моуриньо.

    Жамоа бундай лаҳзаларни ёдда сақлаб қолади. Ўйинчилар Робсоннинг четда қолганини ва Моуриньонинг жазавага тушганини эслаб қолди. Улар таржимонни ўз давларига қўшди. Йохан Кройф кетганидан кейин тактика ҳақида гаплашадиган одам қидираётган Гвардиола учун Жозе мукаммал суҳбатдош бўлди. Хосе Мария Бакеро Моуриньонинг хонасига келади ва ундан Мексиканинг «Варакрус» жамоасига ўтиши ва хайрлашув ўйини ўтказиши ҳақида гаплашади. Анча журъатли бўлишга улгурган Моуриньо расмий баёнотлар беришни бошлайди. Хусусан, «Барселона» футболчилари қизил карточка оладиган вазият «Реал»да бўлса, уларга сариқ карточка берилиши ҳақидаги гаплари каталон матбуотида жуда машҳур иқтибосга айланади.

    Мавзуга доир: Футбол тарихидаги энг чалкаш трансфер. «Реал» ди Стефанони «Барселона»дан қай тариқа тортиб олгани ҳақида

    Охир-оқибат Моуриньо майдон четидан футболчиларга мустақил равишда кўрсатма бера бошлади. Бобби Робсон эса Моунинг бу ҳаракатларига ҳасад қилмас — ҳар ўйин олдидан рақиб ҳақида тактик ҳисоботлар тайёрлайдиган таржимонда мураббийлик қалби яшаётганини ҳис қиларди. Робсон ҳимоя чизиғига катта эътибор қилмасди, шу сабаб, 1997 йилдан бошлаб Моуриньо «Барселона» ҳимоясига жавоб берадиган шахсга айланди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    1996/97 йилги мавсумда «Барселона» Кубок эгалари Кубоги, Испания Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди, миллий чемпионатда 102 та гол урди, бироқ якунда Примера олтин медалларидан қуруқ қолди.

    Барча ўйинлар якунлангач, Моуриньо Барселонадан 36 километр нарида жойлашган Робсоннинг уйида меҳмон бўлди. У вақтда Хосеп Луис Нуньес Луи ван Гал билан музокаралар олиб бораётгани ва Бобби Робсон жамоани тарк этиши аён бўлганди. Робсон Моуга «кўк-анорранглилар» жамоасида қолишни, ван Гал билан алоқа ўрнатиш ва бу «жин ургур»дан сабоқ олишни маслаҳат берди.

    Истиқболли португалиялик тезда ван Галнинг ҳам эътиборига тушди. Моуриньо нидерландиялик мутахассиснинг ёрдамчиларидан бирига айланди (Нуньес уни ҳали ҳамон таржимон деб атарди). Жозе кўпинча ўйинни захира ўриндиғида эмас, трибунадан кузатиб борарди: ван Гал ўйиннинг бориши юқоридан аниқроқ кўринади ва ёрдамчи керакли маслаҳатларни бериши мумкин деб ҳисобларди. «Жуда кибрли, бироқ жуда ақлли. У мен билан тортишишдан қўрқмасди ва охир-оқибат мен унга қолган ёрдамчиларимдан кўпроқ қулоқ солардим», — дея эслайди ван Гал. Ишонч шу даражага етиб бордики, Моу Каталония Кубоги ва Испания Кубогининг дастлабки босқичларида жамоани бошқарадиган бўлди.

    Фото: «Sports.ru»

    Фото: «Sports.ru»

    Моуриньонинг мақсадлари ўсиб бораверди ва у 1999 йилда «Барселона»ни тарк этиш ҳақида ўйлай бошлади. Расмий алоқаларнинг узилиши 2000 йилга тўғри келди, Моуриньо ўша куни Гвардиола, Абелардо, Фигу, Серхи ва Луис Энрике билан тушлик вақтида кетишини маълум қилди. У ёз давомида ишсиз юрди, Робби Бобсоннинг таклифини рад этди — инглиз мутахассиси уни «Ньюкасл»да ўзига ёрдамчи қилиб олмоқчи бўлганди. Жозе эса «Бенфика»дан таклиф кутарди.

    Моуриньо «Бенфика»да бор-йўғи уч ой ишлади, у клуб президенти билан тортишиб қолади ва ишдан бўшайди. Кейин эса ўртамиёна «Лейрия»да иш бошлайди. Жозе жамоа билан Португалия чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллаб, сенсация қайд этади ва «Поту»дан таклиф олади. Мутахассис «Порту» бошқарувида Европа Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқади.

    Special One’нинг кейинги тарихини жуда яхши биласиз ва унга бафуржа тўхталиб ўтишнинг ҳожати йўқ деб ҳисобладик.

    Туғилган кунинг билан, жаноб Ўзгача!

    Ҳамидхонов Нодирхон таржимаси

    26.01.2020, 19:49   Изоҳ (0)   29937
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ПСЖ ва «Ювентус» футболчи алмаштирадиган бўлди

    25.01.2020, 23:33

    19 ёшли Эрлинг Ҳоланд Бундеслига рекордини ўрнатди

    25.01.2020, 22:31

    Расман: Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Дани Олмо Бундеслига клубига ўтди

    25.01.2020, 21:42

    Любинко Друлович: Бозоров билан ҳолатда қизил карточка йўқ эди

    25.01.2020, 20:10

    Ўзбекистон Австралияга ютқазиб, Токио Олимпиадаси йўлланмасидан қуруқ қолди (видео)

    25.01.2020, 19:25

    «Барселона» футболчиси фаолиятини «Рома»да давом эттиради

    25.01.2020, 18:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илия Топурия — UFC енгил вазн тоифасининг янги чемпиони (видео)

    Спорт | 29 июн, 12:07

    Машҳурлар ҳаяжонни қандай енгади: Зендая, Гарри Стайлс ва Меган Марклнинг шахсий усуллари

    Лайфстайл | 29 июн, 11:30

    30 йил аввалги йирик ҳисобнинг такрорланиши, турнир жадвалидаги илгарилаш: “Навбаҳор” ва “Машъал” ўйинидан фотогалерея

    Спорт | 29 июн, 10:51

    Стюардессалар уларни четлаб ўтади: самолётда истеъмол қилиш тавсия этилмайдиган ичимлик ва таомлар

    Лайфстайл | 29 июн, 10:40

    “Аср тўйи”: Жефф Безоснинг Венециядаги 50 млн долларлик никоҳ оқшомига 200 дан ортиқ машҳурлар ташриф буюрди

    Шоу-бизнес | 29 июн, 10:15

    Ўзбекистонда валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 10:00

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.