Римнинг «Рома» клуби «Барселона» билан Карлес Перес ижараси бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Sky Sport Italia журналисти Жанлука ди Марцио хабар берди.
Унга кўра, Рим клуби мавсум сўнгида футболчини 13 миллион евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган.
«Рома» Переснинг ўзи билан шахсий шартнома борасида келишувга эришиши қолган, холос.
«Бўрилар» Пересга жароҳат олиб, ярим йилга сафдан чиққан Николо Заниолонинг ўринбосари сифатида қарамоқда.
Перес жорий мавсум Ла Лиганинг 10 та ўйинида майдонга тушиб, битта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)