Загребнинг «Динамо» клуби ярим ҳимоячиси фаолиятини «Лейпциг» клубида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда немис клуби расмий сайти хабар берди.
«Лейпциг» 21 ёшли Олмо билан 2024 йил ёзига қадар шартнома имзолади. Загреб клуби испаниялик футболчи учун 30 миллион евро тўлаган. Ушбу сумма 45 миллион еврогача кўтарилиши мумкин.
Олмо трансфери «Динамо» ва Хорватия футболчи учун рекорд бўлди. Бунга қадар ушбу мамлакат футболидан ҳеч бир футболчи бунчалик катта маблағ эвазига сотилмаганди.
«Лейпциг» Олмо учун курашда «Милан», «Вулверҳэмптон» ва «Барселона» клубларини ортда қолдирди.
Маълумот учун, Олмо жорий мавсум «Динамо» сафида тўққизта ўйин ўтказиб, учта гол урди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)