Туриннинг «Ювентус» ҳамда Парижнинг ПСЖ клублари ўзара ҳимоячиларини алмаштирадиган бўлди. Бу ҳақда италиялик таниқли журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Унга кўра, Левен Курзава ПСЖдан «Ювентус»га ўтади. Левен Турин клуби билан 2024 йил ёзига қадар шартнома имзолайди ва йилига 3,5 миллион евро маош олади.
Тескари йўналишда Парижга йўл оладиган Маттиа де Шилё эса ПСЖ билан 2024 йил ёзига қадар келишувга имзо чекади. Унинг маоши эса йилига 3 миллион еврони ташкил қилади.
Маълумот учун, Маттиа жорий мавсум «Ювентус» сафида тўққизта ўйин ўтказди. Унинг клуб билан шартномаси 2022 йил ёзида якунига етади. Ҳимоячининг трансфери 12 миллион еврога баҳоланмоқда. Курзава эса ПСЖ сафида жорий мавсумда 14 та ўйин ўтказиб, битта голли узатма берди. Унинг клуб билан битими 2020 йил ёзида якунига етади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)