Санкт-Петербургнинг Приморе туманида 5 январь куни Ўзбекистон фуқароси Р.Х.нинг танаси топилган — қурилаётган объектнинг 16-қаватидан тушиб кетган, дея хабар бермоқда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Айни пайтда тергов тадбирлари ўтказилмоқда. Ўзбекистоннинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонаси ватандошнинг жасадини Ўзбекистонга юборишга оид консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда.
«Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради», — дейилади ТИВ матбуот хизмати ахборотида.
Изоҳ (0)