10 январь куни соат тахминан 12:25 да юк поезди 20 та вагони билан бирга Ғунча шаҳарчасидан ўтувчи «Чортоқ—Наманган» бекатлари оралиғидаги 96-километр 2-пикетида кетаётган вақтида, темирйўлни кесиб ўтаётган 2-гуруҳ ногирони (кар-соқов) 31 ёшли З.Я.ни уриб юборган.
Оқибатда З.Я. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган. «Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти ахборотида.
Худди шу куни соат 20:50 да 7-сонли «Москва—Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезди «Зарафшон—Жомбой» бекатлари оралиғидаги 3710-километрда кетаётган вақтида, темирйўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган 53 ёшли пиёда Р.Б.ни уриб юборган.
Оқибатда Р.Б. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган. «Ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дея қўшимча қилинган Тергов департаменти хабарида.
Изоҳ (0)