Бугун, 8 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида Гулнора Каримова ва бошқаларга оид жиноят иши бўйича суд мажлиси бошланди, деб хабар берди Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати.
6 январь куни Бош прокуратура томонидан Гулнора Каримова ва бошқаларга нисбатан жиноят иши юзасидан олиб борилган тергов ҳаракатлари якунлангани ва жиноят иши мазмунан кўриб чиқиш учун айблов хулоса билан судга юборилгани айтилганди.
Изоҳ (0)