АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатнинг Ироқдаги ҳарбий базасига 27 декабрь куни уюштирилган ҳужум оқибатида бир неча америкалик ҳалок бўлганидан сўнг эронлик генерал Қосим Сулаймонийни йўқ қилишни топширган. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Bloomberg манбаларига кўра, Трамп Сулаймонийнинг ўлдирилишини бу пайтда Рождество таътиллари сабаб АҚШнинг турли ҳудудларида бўлган миллий хавфсизлик бўйича бир неча нафар юқори мартабали маслаҳатчиси билан режалаштирган. Улар ҳимояланган алоқа линияси орқали мулоқотда бўлган.
Трамп махфийлик нуқтаи назаридан Конгрессни режалари ҳақида огоҳлантирмаган. Шунингдек, бу ҳақда Миллий хавфсизлик вазирлиги ва хорижий давлатлар раҳбарлари ҳам билмаган.
Изоҳ (0)