Москвада 3 январь куни Янги йил байрами муносабати билан уюштирилган шоуда иштирок этган дорбозлардан бири катта баландликдан қулашига бир баҳя қолди. Бу ҳақда Мash хабар бермоқда.
«Москвада бугун шундай экстрим. Дорбозлар, трюклар, ҳамма ҳаммаси. Кинога чипта олмаса ҳам бўлаверади», — дейилади ушбу видеога қолдирилган изоҳда.
Видеода икки бино ўртасига иккита сим тортилгани, улардан ҳаракатланаётган икки дорбоздан бири йўлнинг ярмида қулагани, бироқ тезда ўзини ўнглаб олганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)