Россия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Сергей Лавров 2020 йилнинг 12—13 январь кунлари Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг сўзларига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
Мария Захарованинг сўзларига кўра, Лавровни мамлакат президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилади, шунингдек, у Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан музокаралар ўтказади.
Бундан ташқари, Лавров Тошкентдаги Россия ТИВ МГИМО филиали профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабаларига маъруза ўқийди.
Кутилаётган узокаралар чоғида томонлар икки томонлама сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг барча комплексларини кўриб чиқади.
«Ўтган йилнинг 18 октябрида Россия президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек, 2020 йилга мўлжалланган олий ва юқори даражадаги тадбирларни тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади», — деди Захарова.
Изоҳ (0)