Ўзбекистон Президентининг кўчмас мулкни рўйхатга олиш ва кадастр тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.
Ҳужжатга кўра, 2021 йил 1 январдан кўчмас мулк объектларининг олди-сотди битимларини мажбурий нотариал тасдиқлаш талаби бекор қилинади.
Ушбу функциялар янги ташкил этилаётган Кадастр ва геофазовий ахборот агентлигининг кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни рўйхатга олувчи давлат регистраторларига берилади.
«Давергеодезкадастр» қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2022 йил 1 декабргача Ягона давлат кадастрлари тизимининг геоахборот базасини шакллантиришни якунлайди ва унинг натижаларига кўра Фазовий маълумотлар миллий инфратузилмаси геопортали яратилади.
Аввалроқ ушбу ҳужжат билан кадастр тизимини юритиш бошқа ташкилот қўлига ўтиши ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга доир: Кадастр тизимини юритиш янги ташкилот қўлига ўтади
Изоҳ (0)