Тошкентда криптовалютага пул тикиш орқали фуқароларни алдаб келган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратурага таяниб, «Xabar.uz» хабар берди.
Маълумотларга кўра, «W.C.C.» МЧЖ таъсисчилари ва бошқалар 2019 йилнинг охирги тўрт ойи давомида 8 нафар фуқарони «C» криптовалютасини ривожлантиришга пул тикса катта фойда олишини ваъда қилиб, уларнинг 197 557 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Мазкур жиноят Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувида фош этилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)