«Жиззах вилоятида замонавий агрологистика комплексини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Ҳукумат қарори (1027-сон) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида замонавий агрологистика комплексини барпо этиш мақсадида МЧЖ шаклидаги «BMB-NRC Agrologistics» Ўзбекистон—Россия қўшма корхонаси ташкил этилди.
2023 йил 1 январга қадар:
- Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ва агрологистика комплекси томонидан олиб келинадиган (тасдиқланган рўйхат бўйича) хом ашё, ускуна, махсус транспорт воситалари ва техника учун божхона тўловлари (ҚҚС ва божхона йиғимидан ташқари) тўлашдан;
- агрологистика комплексига чет элдан жалб қилинадиган мутахассислар - жисмоний шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилди.
Изоҳ (0)