Россия футбол иттифоқи ва «Спорт-Экспресс» нашри Россиянинг 2019 йилдаги энг яхши ўйинчиси номини маълум қилди.
Унга кўра «Зенит» ҳужумчиси Артём Дзюба йилнинг энг яхши ўйинчиси номига лойиқ кўрилди. Дзюба ўтган йили ҳам мазкур совринга эга чиққанди.
Сўровномада 16 нафардан профессионал мураббий, менежер ва журналистлар иштирок этди. Шунингдек «Спорт-Экспресс» муштарийлари ўртасида сўровнома ўтказилди.
Мазкур рўйхатда ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов тўртинчи ўринни қўлга киритди. Шомуродов жами 86 балл тўплаган (мухлислар сўровномасида 64 балл, менежерлар — 8, мубаррийлар — 6, журналистлар —4). Элдор мухлислар ўртасида ўтказилган сўровномада иккинчи ўринни эгаллаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)