«Реал» футбол бўйича Испания чемпионатининг 18-турида «Атлетик Бильбао» билан нурсиз дуранг қайд этди (0:0).
Мадридликлар клуби Ла Лига ушбу мавсумида ўз дарвозасидан 12 та гол ўтказиб юборди. Бу 1987/88 йилги мавсумдан кейинги энг яхши натижа ҳисобланади. 32 йил аввал «қаймоқранглилар» дарвозасини Франсиско Буйо қўриқлаган.
Ҳозирда «Реал» дарвозабони Тибо Куртуа ҳисобланади. Куртуа ушбу мавсум Примерада 15 ўйин ўтказиб, уларнинг саккизтасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)