ПСЖ ҳужумчиси Эдинсон Кавани фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин, дея хабар хабар қилмоқда италиялик журналист Жанлука ди Марцио.
Испан клуби 32 ёшли футболчи билан уч йиллик шартнома борасида келишиб олган. Бироқ «Атлетико» маош чегараси қоидаларини бузмаслик учун бир нечта футболчисини сотишига тўғри келади.
Шунингдек, трансфер қишда амалга ошиши ҳам сўроқ остида турибди, агар «матрасчилар» Каванини қишдаёқ қўлга киритишни истаса, у ҳолда ПСЖга пул тўлашига тўғри келади.
Футболчининг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзида ўз ниҳоясига етади ва футболчи январдан бошқа клублар билан музокаралар ўтказиш ҳуқуқига эга бўлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)