«Ювентус» футбол бўйича Италия Суперкубогида «Лацио»га ютқазиб қўйди (1:3).
Шу тариқа туринликлар ҳужумчиси Криштиану Роналду олти ярим йил деганда илк бор финал учрашувида мағлубиятга учради.
Португалиялик футболчи сўнгги бор «Реал» билан 2013 йилнинг 17 майида Испания Кубоги финалида «Атлетико»га мағлуб бўлганди (1:2).
Шундан кейин Роналду кетма-кет 12 та финалда ғалабага эришган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)