Sportingintelligence нашри энг кўп маош тўлайдиган спорт клублари рўйхатини эълон қилди.
Рейтингда жамоа ўйинчиларининг ўртачада умумий маоши (бонуслардан ташқари) инобатга олинган.
Мазкур рейтингнинг кучли учлигидан футбол клублари ўрин олди. 4—11-ўринларни эса NBA баскетбол клублари банд этган.
Биринчи ўринни «Барселона» қўлга киритган бўлса, кейинги поғонада «Реал» жойлашган. Кучли учликни «Ювентус» якунлаб берди. Шунингдек, топ-50 рўйхатдан 11 футбол клуби ўрин олган.
Кучли ўнликдан ўрин олган клублар билан танишинг:
- «Барселона» — 12 284 555 доллар (ўртача йиллик маош)/236 241 доллар (ўртача ҳафталик маош);
- «Реал» — 11 154 692/214 513;
- «Ювентус» — 10 106 647/194 359;
- «Портленд» (NBA) — 10 039 828/193 074;
- «Голден Стейт» (NBA) — 9 921 892/190 806;
- «Орландо» (NBA) — 9 475 757/182 226;
- «Оклаҳома Сити» (NBA) — 9 432 072/181 386;
- «Дэнвер» (NBA) — 9 311 943/179 076;
- «Майами» (NBA) — 9 298 579/178 819;
- «Кливленд» (NBA) — 9 207 157/177 061;
- «Ҳюстон» (NBA) — 9 160 612/176 166;
- ПСЖ — 8 934 220/171 812;
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)