Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 18-тури доирасида 22 декабрь, якшанба куни Оле-Гуннар Сульшер қўл остидаги «Манчестер Юнайтед» сафарда «Уотфорд» билан баҳсга киришди.
Учрашувнинг 50-дақиқасида мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Исмаила Сарр ҳисобни очган бўлса, орадан 4 дақиқа ўтиб Трой Дини Давид Де Хеа қўриқлаётган дарвозага пенальтидан гол уриб, ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.
Шу тариқа «манкунианлар» меҳмонда кечган баҳсда «Уотфорд»га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва очко йўқотди.
Маълумот учун, «Юнайтед» 25 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 8-ўринда бормоқда. Сўнгги ўриндаги «Уотфорд» эса 12 очко йиғган.
АПЛ
18-тур баҳси
22 декабрь, якшанба
«Уотфорд»—«Манчестер Юнайтед» 2:0
Голлар: 1:0 — 50 Сарр, 2:0 — 54, пенальти Дини«Уотфорд»: Фостер, Мариаппа, Фемения, Кэткарт, Кабаселе, Дукуре (Чалоба, 69), Капу (Перейра, 77), Хьюз, Сарр (Саксесс, 87), Дини, Деулофеу
«Манчестер Юнайтед»: Де Хеа, Магуайр, Уан-Биссака, Шоу, Линдельоф, Мактоминей (Мата, 72), Лингард (Погба, 64), Жеймс (Гринвуд, 58), Фред, Марсьяль, Рэшфорд
Огоҳлантиришлар: Капу (36), Шоу (38), Дукуре (51), Кэткарт (90)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)