• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Конгода одамлар яшаш учун курашиб, камёб ёввойи ҳайвонларни ов қилади (фотогалерея)

    Конго демократик республикаси Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан бири ҳисобланади. Конго аҳолиси кун кечириш мақсадида жунгли ўрмонларида ёввойи ҳайвонларни овлашга мажбур бўлади. Давлат хизматчилари, талабалар ва қишлоқлар аҳолиси ов маҳсули бўлган ўлжаларини маҳаллий бозорлардаги «олиб-сотарлар»га пуллайди. Гўшт тимсоҳ ёки эчкемардан барбекю тайёрлашни ҳуш кўрадиган шаҳардаги бойваччаларга сотилади. Янги бойларни улар тановул қилаётган ҳайвонларнинг «Қизил китоб»га киритилгани ва халқаро миқёсда ҳимоя қилиниши асло ташвишга солмайди. Фотограф Томас Николон Мбандака шаҳридаги бозорда бўлган ва Reuters учун овчилар ҳаётидан фоторепортаж тайёрлаган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Матонгу ва унинг дўстлари тунги овдан қуруқ қўл билан уйга қайтмоқда

    Муҳаммад Эсимбо Матонгу ойда бир марта овга чиқади. Эркак давлат корхонасида ишлашига қарамай, у олаётган маош оиласини боқиш учун камлик қилади. У қўшимча даромад топиш учун овчилик қилади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Овчилар ўлдирилган қизил думли маймунчани чумолилар еб кетмаслиги учун осиб қўйган

    Табиат қўриқчилари Матонгу каби овчилар ҳайвонларга қирон келтирган ҳолда Марказий Африка ўрмонларида яшайдиган жониворларнинг тез қирилиб кетишида айбдор бўлаётганини айтиб жамоатчилик эътиборини тортишга уринмоқда.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Бонобо маймуни гўшти бозорда сотилмоқда

    1990 йилларга қадар Матонгуга ўхшаш овчилар фақат озиқланиш мақсадида ҳайвон овлаган. Аммо катта шаҳарлардаги одамлар тансиқ таомларни еб кўргач, ёввойи ҳайвонлар гўштига бўлган талаб кескин кўтарилди, таклиф ҳам ўсди — овчилик ҳам оммавий касбга айланди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Ов ўлжалари ортилган қайиқлар бозор ҳудудига кириб келмоқда

    Матонгу ва юзлаб бошқа овчиларнинг ўлжалари Мбандакидаги бозорларнинг бирига олиб келинади. Бу ерда ҳар ҳафтанинг жумасида минглаб одамлар кемаларда олиб келинган тансиқ гўштларни томоша қилиш ва сотиб олиш учун йиғилади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Матонгу уйга қайтишда маймун танасининг ярмини эшкакчиларга сотиб олишни таклиф қилмоқда

    «Ўсмирлик вақтимда ўлжа топиш учун дарёдан ўнлаб километр юқорига кўтарилишимга тўғри келган. Ҳозир ёввойи ҳайвонлар камида 40 километр узоқликда яшириниб юради», — дейди 61 ёшли конголик овчи.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Тимсоҳлар ва эчкемарларнинг гўшти бозор расталарида

    Мбандаки савдо расталари атрофини ёввойи ҳайвонлар гўштининг ҳиди тутиб кетади. Бу ерда тимсоҳ, эчкемар, маймун гўштлари ва ўрмон антилопаларининг оёқларини харид қилиш мумкин.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Ресторанга келган хўранда питон гўштидан тайёрланган таомни тановул қилмоқда

    Камёб ҳайвонларнинг гўшти одатда ҳамма кўриши мумкин бўлган жойда сотилмайди. Бироқ сотувчидан бонобо маймунининг нимталанган гўшти борми деб сўралиши билан у раста остидан челакда ушбу маҳсулотни чиқариб намойиш қилишни бошлайди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Бозордан тимсоҳ сотиб олган эркак унинг бошини олиб, барбекюда жизғанак қилишга тайёрламоқда

    Конго ўрмонларида яшайдиган ёввойи ҳайвонларнинг кўп турлари, масалан, бонобо ёки панголини маймунлари халқаро жамоатчилик вакиллари томонидан қўриқланади. Аммо мамлакат ҳукумати ушбу камёб турларнинг ҳимоясига жиддий эътибор қаратмайди. Оқибатда овчилар уларни ўлдириб, гўштини пуллашда давом этаверади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Ўлжалар сотиладиган бозор яқинига ўрнатилган Бутунжаҳон ёввойи табиатни асраш фонди плакати

    Расмий маълумотларга кўра, овчилар ҳар йили Конго дарёси бўйидаги сув ҳавзалари атрофида олти миллион тонна ёввойи ҳайвонлар гўштини қўлга киритади. Ушбу улкан ўрмонлар қитъадаги олти мамлакат ҳудудини эгаллаган. Улар катталиги борасида фақат Бразилиядаги Амазонка ўрмонларидан ортда қолади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Овчи Селестин, унинг рафиқаси ва қизи

    Мбандакеда ҳайвонларни чин дилдан яхши кўрадиган меҳрибон инсонлар ҳам гоҳида қўлига қурол олиб, ов қилишига тўғри келади. Селестин эколог-талаба ва у ҳам оиласини боқиш учун ўлжа излашга мажбур.

    «Айрим ҳайвонларни ов қилиш тақиқланган. Буни жуда яхши тушунаман, лекин менга университетдаги ўқишимни давом эттириш ва оиламга ёрдам беришим учун пул зарур», — дейди у. Селестин фотографдан тўлиқ исмини ошкор этмасликни илтимос қилган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Матонгунинг хотини ўлдирилган маймун гўштидан таом тайёрламоқда

    Ўрмонда ўтган бир неча кунлик овдан кейин Матонгу қўлида ўлжа кўтариб қишлоққа қайтди. У бозорга боришдан аввал оиласига ўлжадан муайян қисмдаги гўшт қолдиради. Бир уринишнинг ўзида 5 дан 100 минг конго франкигача (ўртача 30 минг сўмдан 580 минг сўмгача) даромад кўриш мумкин.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Матонгунинг оиласи ота овлаб келган маймун гўштидан тайёрланган таомни тановул қилмоқда

    Матонгу ишхонасида 125 минг конго франки миқдорида ойлик олади (қарийб 740 минг сўм). Ушбу пуллар Матонгунинг хотини, тўртта боласи, иккита укаси ва жиянидан иборат катта оилани боқиш учун камлик қилади.

    «Ҳўш уларни яна қандай йўл билан боқишим мумкин? Гоҳида ой охирида маош олишим ҳам кечикиб кетади. Бу ер Конго, биз бу ерда яшаб қолиш учун ҳар қандай йўлни танлашга мажбур бўламиз», — дейди овчи.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Паскал исмли овчи маймунни нишонга олмоқда

    «Тадқиқотларимиз натижаси қишлоқ атрофида яшовчи ёввойи ҳайвонларнинг деярли қирилиб кетганлигини кўрсатди», — дейди Бутунжаҳон ёввойи табиатни асраш фонди вакили Микель Баканза.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Миллий парк рейнжерлари браконьерни қўлга олмоқда

    Миллий паркларда ов қилиш қонун билан тақиқлаб қўйилган, бироқ конголиклар мўмай пул топиш илинжида қўриқланадиган ҳудудда ёввойи ҳайвонлар жунгли ўрмонларидагига нисбатан кўпроқ экани ва ов қилиш осонроқлиги учун тез-тез бундай жиноятларни содир қилиб туради.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Бозорда сотилаётган қизил думли маймун боласи

    Овчилар одатда дарё бўйида тунда ёки кундуз куни кичик лагер қуради ва чакалакзорлардаги овдан кейин у ерга қайтади. Қуруқ қўл билан ортга қайтиб бўлмайди, сабаби барча овчилар оила боқиш илинжида сайёдлик йўлини танлаган. Улар қийинчилик билан қўлга киритган гўшт якунда бойлар томонидан истеъмол қилинади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Матонгу уйи ёнида хотини билан

    Матонгу овга кетаётган вақтида ижарага қайиқ олиб, иккита эшкак, қўлбола милтиқ, бир нечта патрон ўқлар ва маниок ўсимлигидан тайёрланган нон захирасини олади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Мактаб ўқувчиси браконьерлардан қутқарилган бонобо маймуни боласини кузатиб турибди. Лола я Бонобо қўриқхонаси

    Давлат йўқолиб бораётган ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолишга жиддий киришди, лекин амалдорлар ҳам халқнинг камёб гўштга қизиқиши тўкис ҳаёт кечириш оқибатида бўлмаётганини яхши тушунади.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Паскал ўлдирилган қизил думли маймунча ва унинг боласи билан тунда лагерга қайтмоқда

    Қашшоқ овчилар ҳар қандай ўлжа билан уйга қайтади, маймун, ўрмон антилопаси, тимсоҳ, бўғма илон ёки дарё тўнғизи. Энг муҳими бозорда ушбу маҳсулотни пуллаш имкониятининг бўлиши.

    20.12.2019, 04:35   Изоҳ (0)   48615
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Москвадаги Федерал хавфсизлик хизмати биноси олдида отишма юз берди

    20.12.2019, 03:34

    Путин Лениннинг жасадини мавзолейдан олиб чиқиш керак эмаслигини айтди

    20.12.2019, 01:32

    2019 йилнинг «энг ёмон» пароллари рўйхати эълон қилинди

    19.12.2019, 23:56

     Пётр Порошенко ОАВдаги буюртма мақолалар учун 100 минглаб доллар сарфлагани маълум бўлди

    19.12.2019, 23:34

    Путин Россия конституциясидан кетма-кет 2 президентлик муддати ҳақидаги бандни олиб ташлаш мумкинлигини айтди

    19.12.2019, 20:11

    БМТ: Мигрантлар уйларига юбораётган пул ўтказмалари ривожланаётган давлатларга кўрсатилаётган расмий ёрдам миқдоридан уч баравар кўп

    19.12.2019, 19:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.