Россия конституциясидан бир киши икки йил давомида кетма-кет президентлик лавозимида ишлаши мумкинлиги ҳақидаги бандни олиб ташлаш мумкин эди. Бу ҳақда Владимир Путин ҳар йили ўтказиладиган анъанавий матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади Meduza.
«Бу муддатлар билан нима қилиш мумкин эди — конституциядан ‘кетма-кет’ деган жумлани олиб ташлаш керак эди. Сизнинг итоаткор хизматчингиз вазифасини ўтаб бўлди, лавозимни тарк этди ва президент лавозимига қайтиш учун конституцион ҳуқуққа эга бўлди. Чунки бу кетма-кет иккита муддат эмас эди. Бу ибора бизнинг айрим сиёсатчиларимиз ва жамоат арбобларимизнинг ғашини келтиради. Мана шу сўзни бекор қилиш мумкин эди, эҳтимол», — деди Путин.
Путин конституцияни давлат раҳбаридан бошқа барча фуқаролар ўзгартириши мумкинлигини қўшимча қилди. Хусусан, парламент ҳуқуқларини кенгайтириш мумкин.
«Буларнинг барчаси жамиятда яхши тайёргарлик ва чуқур муҳокамадан сўнг амалга оширилиши мумкин, аммо жуда эҳтиёткорлик билан», — деди Путин.
Изоҳ (0)