Украина собиқ президенти Пётр Порошенконинг администрацияси ижтимоий тармоқлар ва ОАВда буюртма мақолаларни чоп этиш учун юз минглаб доллар маблағ сарфлаган. Буни тасдиқловчи ҳужжатларнинг бир қисми Kyiv Post нашри қўлига тушган.
Қайд этилишича, ҳужжатлар Порошенко администрациясининг ахборот сиёсати департаменти алоқалар бўлими собиқ раҳбари Владимир Горковенконинг кабинетидан топилган. Шу билан бирга, собиқ амалдор идорада ҳеч нарса унутмаганлигини таъкидлаб, ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини инкор этган.
Ушбу материалларда айтилишича, собиқ давлат раҳбарининг администрацияси Украина оммавий ахборот воситаларида турли мақолаларни нашр этишни буюрган, сиёсатшунослар учун ички кун тартибидаги долзарб мавзулар, жумладан, кадрлар тайинлаш масалалари бўйича шарҳлар тайёрлаган, шунингдек, ташкил этилган кичик партияларнинг сайловолди рекламасига ҳомийлик қилган. Бундан ташқари, ҳужжатлар орасида Postmen агентлигидан ижтимоий тармоқлар билан ҳамкорлик қилиш стратегияси ҳам топилди
Сиёсий консултант Екатерина Ковалнинг маълум қилишича, у бир неча йил мобайнида Порошенкони ижтимоий тармоқларда қўллаб-қувватлаган ўнлаб блогерлар билан ҳамкорлик қилган. Блогерларга бу иш учун ойига бир ярим минг долларгача маош тўланган.
Изоҳ (0)