• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юнусободдаги метро қурилишида нима бўлди? Асосий маълумотлар

    Юнусободда ерости метросининг янги қурилаётган қисмида 18 декабрь куни тупроқнинг қисман кўчиши юз берди. Воқеа маҳаллий вақт билан соат 10:00 атрофида юз берган; ҳодиса гувоҳларининг сўзларига кўра, шу вақт метро қурилиши тарафдан жуда баланд, портлашга ўхшаш овоз эшитилган. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотига кўра, қурилиш майдонида 250 метр куб тупроқ кўчган. ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти келтирган дастлабки маълумотларга кўра, кўчкига давомий ёмғир сабаб бўлган — ёмғир сувлари котлован (пойдевор) олдида сув ҳайдаш учун қурилган лоток ва бетон тўсиқ орасидаги тупроқни юмшатиб юборган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Ҳодиса юзасидан шу куннинг ўзида бош вазир ўринбосари, транспорт вазири Очилбой Раматов раислигида ҳукумат комиссияси тузилди. Айни вақтда ҳодиса юзасидан батафсил ахборот сезиларли кечикди, қурилиш майдончасига етиб борган мухбирларга эса тайинли ахборот берилмади (хусусан, бу ҳақда «Gazeta.uz» интернет-нашри, Узрепорт ва Севимли телеканаллари маълум қилди).

    Ҳодисадан сўнг олти кишининг жасади тупроқ остидан олиб чиқилди. Дастлаб Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар ҳозирча йўқ эканлигини маълум қилди. Кейинроқ «Gazeta.uz» воқеа юз берганидан сўнг ўтказилган илк йўқламада беш киши чиқмагани, лекин улар бошқа сабабга кўра қурилиш майдонидан кетган бўлиши мумкинлигини ёзди. Кейинроқ Узрепорт телеканали фожиа юз берган вақтда ҳодиса жойида 20 га яқин одам ишлагани ҳақида хабар тарқатди.

    Қидирув-қутқарув операцияси давомида дастлаб 1989 йилда туғилган Жонибек Равшанов ва Ойбек Абдуллаевнинг жасадлари топилди. Кейинроқ ФВВ 1999 йилда туғилган Давронбек Абдуллаев ва 1986 йилда туғилган Анвар Диёровнинг жасадлари тупроқ остидан олиб чиқилганини маълум қилди. 19 декабрга ўтар кечаси 1996 йилда туғилган Ихтиёр Раҳматовнинг жасади топилди — шу билан қурбонлар рўйхати якунига етадигандек эди. Бироқ 19 декабрь кундузи ФВВ ҳодисанинг олтинчи қурбони ҳам топилганини маълум қилди — у 1981 йилда туғилган самарқандлик Зариф Каримов. Шу билан қидирув-қутқарув ишлари якунлангани эълон қилинди.

    Эътиборга молик томони, ҳодисанинг ҳозиргача топилган қурбонларидан тўрт нафари Қашқадарёдан (уч нафари Шаҳрисабз туманидаги Бешкапа қишлоғидан), икки нафари эса Самарқанд вилоятидан. Энг каттаси (Зариф Каримов) 38 ёшда, энг кичиги (Давронбек Абдуллаев) эса 20 ёшда эди.

    Қурбонларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан компенсация берилади. Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан маълум қилишларича, ҳодиса қурбонлари яшаш манзилига етказилган. «Пудратчи-қурувчи ташкилотлар томонидан уларнинг оила-аъзолари ва яқинларига 100 миллион сўмлик дастлабки товон пуллари тўлаб берилди. Шу билан бирга, амалдаги қонунчиликка асосан қўшимча компенсация пуллари тўлаб берилади», — дейилади вазирлик ахборотида. «Gazeta.uz»нинг ёзишича, ҳалок бўлганларнинг яқинлари 18 декабрдаёқ воқеа жойига етиб келиб, куни билан шу ерда бўлган.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясидан маълум қилишларича, марҳумларнинг дафн ва мотам маросимларини ўтказишда уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама кўмак кўрсатиш ҳақида топшириқ берилган. Бундан ташқари, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари ва жамоатчилик вакиллари марҳумларнинг оиласидан хабар олиб, зарур ёрдам кўрсатмоқда.

    Ҳодиса метро қурувчиларининг оғир шароитларда ишлаётганини кўрсатди. «Бу ерга ишга келган биринчи кунимдаёқ орқага қайтиб кетишни хоҳлаганман... Битта вагонда 50 нафардан кўпроқ одам яшайди. Биринчи кунданоқ бизнинг бошлиғимиз бир неча ходимни дам олгани ва чеккани учун ишдан ҳайдади. Яшаш шароитлари ва бу ердаги муҳитни кўриб ўша куниёқ орқага қайтиб кетишни хоҳлаганман...Бир кунда 10—11 соатлаб ишлаймиз. Ишимиз оғир эди», — деди Repost нашрига интервью берган ишчилардан бири.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Қўқон локомотив депосида ишлашини айтган «Файзбоғ» ўқувчиси эса августдан декабрга қадар Юнусободдаги метро қурилишида уч марта 15 кундан ишлаб келгани ҳақида айтган. «Гарчи қурилиш соҳасини билмасак ҳам, навбати билан метро қурилишига жўнатишади. Ҳозир ҳам метро қурилишига ташкилотимиздан ишчилар жўнатилган», — деб айтган у. Қўшимча қилишича, 6 декабрь куни янги қурилаётган «Туркистон» бекати тарафда ҳам 18 декабрдаги ўхшаш фавқулодда ҳодиса юз берган, бироқ ҳеч ким жабрланмаган.

    Жамоатчилик бахтсиз ҳодисада масъулиятсиз мутасаддилар ва «байрамизм»ни айбламоқда, айни вақтда ҳалок бўлган қурувчилар хотирасини абадийлаштириш кераклигини таъкидламоқда (воқеа муносабати билан ижтимоий тармоқларда кўплаб шеър ва марсиялар ҳам эълон қилинди). «Менимча, бу воқеада ким айбдор эканлигини мен биламан. ‘Қурилиш 28 декабрда битказилиши керак’. Мана шу гап айбдор. Буюк қурилишларни нуқул ‘Наврўзга’, ‘Мустақилликка’, ‘Янги йилга’ битириш истагимиз айбдор... Умид қиламанки, станцияда ҳалок бўлган қурувчилар исми билан барелъэфлар ўрнатилади», — деб ёзди журналист Никита Макаренко. «Мусибат сабабчиси — шошма-шошарлик. Нега катта объектлар қандайдир санага битиши керак? Бафуржа, сифатли қилиб қурсак бўлмайдими? Ҳеч қандай метро, ҳеч қандай бино, ҳеч нима биттагина одам ҳаётидан қадрли эмас», — деб ёзди блогер Фарҳод Файзуллаев.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    «Метрода содир бўлган воқеани назорат қилиш учун ташкил этилган комиссия таркибида депутатлар ҳам бўлиши керак. Воқеа-ҳодисани ўрганиш ўз йўлига, ундан олдин ҳолат юзасидан мутасаддилар халқдан узр сўрасин... Халқимиз йирик қурилиш обектларини қуриб битказишни байрамларга тўғирлашга мутлақо норози. Бизнинг партия ҳам бу амалиётга қарши», — деди мамлакатда ҳукмрон ЎзЛиДеП партияси вакили Нуриддин Муродов. «Партиямиз блогерлар томонидан таклиф этилаётган метро бекатига қурбонлар хотирасини абадийлаштиришни ифодаловчи ном бериш ғоясини қўллаб-қувватлашини маълум қиламиз», — деб баёнот берди «Адолат» партияси. ЎзХДП эса воқеа айбдорларини жазолаш шартлигини уқтирди.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Фото: «Gazeta.uz»

    Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бош прокуратура ахборотига кўра, иш Жиноят кодексининг 257- (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) ва 258-моддалари (тоғ-кон, қурилиш ёки портлатиш ишлари хавфсизлиги қоидаларини бузиш) бўйича қўзғатилган — ушбу моддалар бўйича айбдор деб топилган шахс узоғи билан беш йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин. Фавқулодда вазиятлар вазирлигидан қўшимча қилишларича, «мазкур ҳолатнинг вужудга келишига сабабчи бўлган ва йўл қўйган масъул ташкилот ва шахслар аниқланмоқда». Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида шу ва бошқа кўнгилсиз ҳолатлар такрорланишининг олдини олиш юзасидан зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда.

    19.12.2019, 15:59   Изоҳ (0)   161278
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги 4 та партия ЕОИИга аъзоликни ёқлашини яна бир бор тасдиқлади

    19.12.2019, 15:43

    Юнусобод метросидаги ҳалокат юзасидан қидирув-қутқарув ишлари якунланди

    19.12.2019, 15:37

    Жомбойда Matiz велосипед ҳайдаб кетаётган фуқарони уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди

    19.12.2019, 15:13

    Ўзбекистонда энг арзон гўшт қайси бозорларда сотилаётгани маълум қилинди

    19.12.2019, 14:58

    Қаршидаги боғчада хотинини рашк қилган эр у ерда ишловчи эркакни чавақлаб ташлади

    19.12.2019, 14:27

    ЎзЛиДеП вакили: «Метро қурилишидаги фожиа учун мутасаддилар халқдан узр сўрасин»

    19.12.2019, 14:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.