Юнусободдаги метро қурилиши вақтида юз берган фожиа юзасидан мутасаддилар халқдан узр сўраши керак. Ушбу фикр Халқаро пресс-клубнинг «Сайлов кампаниясининг 80 куни: Қандай ваъдалар берилди ва имкониятлардан қандай фойдаланилди?» мавзусида ўтказилган анжуманида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вакили Нуриддин Муродов томонидан билдирилди.
18 декабрь куни Тошкент метрополитени «Юнусобод» йўлининг қурилиши давом этаётган қисмида тупроқ кўчиши ҳодисаси юз берди. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида олти киши ҳалок бўлган. Фожиа сабабларини ўрганиш ва оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилган, жиноят иши қўзғатилган. Қурбонларнинг оилаларига 100 миллион сўмдан компенсация пули берилган.
«Юнусобод» метро йўлининг янги — «Юнусобод» ва «Туркистон» бекатлари дастлабки режа бўйича 2019 йил охиригача фойдаланишга топширилиши керак эди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, 28 декабрдан янги метро йўли бўйлаб қатновлар амалга оширилиши керак бўлган.
Метрода содир бўлган воқеани назорат қилиш учун ташкил этилган комиссия таркибида депутатлар ҳам бўлиши керак. Воқеа-ҳодисани ўрганиш ўз йўлига — ундан аввал ҳолат юзасидан мутасаддилар халқдан узр сўрасин.Аввалроқ Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳодиса айбдорлари қонун олдида жавоб бериши шарт эканлиги ҳақида баёнот бериб чиққан эди.Икки-уч йил олдин қурилиш соҳаси мутлақо ёпиқ эди. У ерда нима бўляпти, нима ўзгаряпти — билмаганмиз. Ҳали ҳануз «Қишлоқ қурилиш инвест»,«Ўзшаҳар қурилиш инвест» каби муассасалар мутлақо коррупциялашган.
Халқимиз йирик қурилиш объектлари байрамларга тўғрилаб қуриб битказилишидан мутлақо норози. Бизнинг партия ҳам бу амалиётга қарши.
Нуриддин Муродов, ЎзЛиДеП вакили
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)