• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +40°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистондаги 4 та партия ЕОИИга аъзоликни ёқлашини яна бир бор тасдиқлади

    Ўзбекистонда мавжуд бешта сиёсий партиядан тўрттаси мамлакатнинг Евросиё Иқтисодий Иттифоқига кириши тарафдори бўлиб қолмоқда, деб хабар беради «Kun.uz».

    Фото: Халқаро пресс клуб

    Фото: Халқаро пресс клуб

    Қайд этилишича, ЎзЛиДеП, «Адолат» ва Халқ демократик партиялари ҳамда Экологик партия вакиллари 18 декабрь куни хорижлик дипломатлар билан бўлган учрашувда ЕОИИга кириш тарафдори эканликларини яна бир бор тасдиқлади.

    Учрашувда Россиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Владимир Тюрденев партия номзодларининг мазкур масаладаги фикрлари билан қизиққан.

    «Сиёсий партияларнинг халқаро ташкилотларга нисбатан муносабати ҳақида савол берилди. Жавоблардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, аввало халқаро иқтисодий ташкилотларга асосий эътибор қаратилмоқда. Шунга қарамай, номзодлар томонидан хавфсизлик масалалари ҳам жуда муҳимлиги айтиб ўтилди. Ҳа, Ўзбекистон Афғонистон билан чегарада жойлашган. Афғонистонга нисбатан ҳурмат сақлаган ҳолда, у ерда уруш кечаётганини ҳам унутмаймиз.

    Албатта, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти – аввало сиёсий ташкилот. Лекин хавфсизлик масалалари билан шуғулланадиган бошқа ташкилотлар ҳам бор, хусусан Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти.

    Иқтисодий интеграция борасида билдирилган фикрларга қайтиб, номзодларга савол билан мурожаат қилмоқчиман. Ҳозир Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Ҳамжамиятига аъзо бўлиши қанчалик мақсадга мувофиқлиги юзасидан қизғин муҳокамалар кетмоқда. Қатор партиялар аллақачон бу борада ўз фикрларини билдиришган. Мен депутатликка номзодларнинг фикрларини бевосита уларнинг ўзларидан эшитишни хоҳлардим», – деди Тюрденев.

    Саволга жавобан биринчи бўлиб «Миллий тикланиш» демократик партияси вакили Илҳом Абдуллаев сўз олиб, партия бу борада ҳали якуний қарорга келмаганини билдирди, аммо шахсан ўзи ЕОИИга киришга «икки қўлини кўтариб» рози эканини таъкидлади.

    «Мамлакатнинг халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлиги – ташқи сиёсатнинг жуда муҳим масалаларидан. Мен партиямиз номидан гапираман ва бу фикрларим давлатники билан бир хил бўлмаслиги мумкин.

    ЕОИИ – анча истиқболли ва эффектив ташкилот. Кўпчилик бизнинг бу ташкилотга аъзо бўлишимизнинг кўплаб плюс томонларини дарҳол санаб бериши мумкин. Лекин бу – кўп қиррали ва мураккаб масала. Шундай экан, мамлакат бундай муҳим қадамни ташлаш олдидан барча плюс ва минусларни тарозига тортиб кўриши керак.

    Биз партиямизда шундай экспертлар гуруҳини туздик. Мазкур масалани муҳокама қилиб, якунда биз бундан нима ютамиз ва нимани бой беришимиз мумкинлигини ҳисоб-китоб қиляпмиз.

    Мен ахборот соҳаси мутахассиси сифатида бунга икки қўлимни кўтарган ҳолда розиман. Чунки ЕОИИ давлатлари ва Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳасидаги ривожланиш даражасига қарайдиган бўлсак, объектив статистик кўрсаткичларга кўра бизнинг натижаларимиз пастроқ. Ташкилотга аъзо бўлиш мамлакатга ахборот соҳасини шиддат билан ривожлантириш, телефон қўнғироқлари нархини тушириш, интернет магистрал каналларига уланиш ва шу каби бошқа имкониятларни беради.

    Аммо яна бир бор таъкидлайман, масала – кўп қиррали ва уни биз кўзимизни юмганча қайсидир санагача кечиктириб қўяётганимиз йўқ. Биз буни кўриб чиқяпмиз. Барча плюс-минусларни аниқ тушунган ҳолда қарор қабул қиламиз», – деди Илҳом Абдуллаев.

    Қолган тўрт партия вакиллари ҳам Евросиё Иқтисодий Иттифоқига кириш фикрини қўллаб-қувватлашини билдирди.

    Тадбирда рус элчисидан ташқари Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги муваққат ишлар вакили Чжан Вен Чуан, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти Бош котиби ўринбосари – ШҲТнинг Ўзбекистондаги сайловларни кузатиш бўйича миссияси раҳбари Се Сяоюн ҳамда МДҲ кузатувчилар миссияси раҳбари Евгений Козяк иштирок этди.

    19.12.2019, 15:43   Изоҳ (0)   35739
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Юнусобод метросидаги ҳалокат юзасидан қидирув-қутқарув ишлари якунланди

    19.12.2019, 15:37

    Жомбойда Matiz велосипед ҳайдаб кетаётган фуқарони уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди

    19.12.2019, 15:13

    Ўзбекистонда энг арзон гўшт қайси бозорларда сотилаётгани маълум қилинди

    19.12.2019, 14:58

    Қаршидаги боғчада хотинини рашк қилган эр у ерда ишловчи эркакни чавақлаб ташлади

    19.12.2019, 14:27

    ЎзЛиДеП вакили: «Метро қурилишидаги фожиа учун мутасаддилар халқдан узр сўрасин»

    19.12.2019, 14:11

    Ўзбекистондаги ислоҳотлар давом эттириладими? Мирзиёев Nikkei’га берган интервьюсида бу саволга жавоб берди

    19.12.2019, 13:57
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Индонезияда 11 нафар одам денгизда 6 соат сузиб тирик қолди

    Дунё | 15 июл, 15:45

    Нега Америкада ўқувчиларнинг партадоши йўқ? АҚШ ва Ўзбекистондаги мактабларнинг ўзига хослиги 

    Илм-фан | 15 июл, 15:37

    Ҳаракатланаётган автомашина устида рақсга тушганларга чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 15 июл, 15:30

    Германия аэропортида қандолат қутиларига яширилган 1 500 та ўргимчак мусодара қилинди

    Дунё | 15 июл, 15:20

    Эрон терма жамоаси ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин

    Спорт | 15 июл, 15:15

    Медведев “Трампнинг декоратив ультиматуми” Россияга аҳамиятсиз эканини айтди

    Дунё | 15 июл, 15:10

    Тошкентдаги International меҳмонхонаси Россия компанияси бошқарувига берилади

    Ўзбекистон | 15 июл, 15:00

    Халит Эргенч, Ҳанде Эрчел ва бошқа машҳур турк актёрларининг менежери нима сабабдан судланмоқда?

    Кино | 15 июл, 14:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.