Украина ҳукумати фуқароларнинг Россияга чиқиш бўйича тартибларини алмаштиради. 2020 йил 1 мартдан Украинадан Россияга фақат хорижга чиқиш паспортлари ва болалар учун туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар билан бориш мумкин. Ички паспортлар ва болаларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари билан қўшни мамлакатга чиқиб бўлмайди. Бу ҳақда «Интерфакс Украина» хабар берди.
Украина бош вазири Алексей Гончарукнинг баёнотига кўра, ушбу чора чегарадаги назоратидан ўтишга кетадиган вақтни тежайди.
Гончарукнинг қўшимча қилишича, Россиядан мамлакатга қайтаётган Украина фуқаролари эса ички ёки хорижга чиқиш паспортлари ёки болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари билан ортга қайтиши мумкин.Россия ва Украина ўртасида визасиз юриш тартиби жорий этилган. 2014 йилда Украинадаги инқироз туфайли Қрим Россия Федерациясига қўшилган ҳамда икки давлат ўртасидаги ушбу тартиб қатъийлашган. Хусусан, Украина 2017 йилда чегарадан ўтаётган россияликлар учун биометрик назорат тизимини жорий этган.
Изоҳ (0)