Жуда катта миқдордаги маблағни ўзлаштиришда айбланаётган Арманистон собиқ президенти Серж Саргсяннинг мол-мулкига тақиқ қўйилди. Бу ҳақда Махсус тергов хизмати матбуот котиби Марина Оганжанянга таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди.
Аввалроқ Саргсян давлатнинг 1 миллион доллардан ортиқ маблағини ўзлаштиришда айбланган эди. Мамлакатнинг собиқ раҳбари ўз айбини тан олмаган ва ушбу хатти-ҳаракатни сиёсий таъқиб дея баҳолаган.
«Саргсян ва ‘Флеш’ компанияси раҳбари Барсег Бегларяннинг мол-мулкига тақиқ қўйилди», — дейди Оганжанян.
Идоранинг таъкидлашича, 2013 йилнинг 25 январидан 7 февралига қадар мамлакатда дизел ёқилғисини етказиб бериш бўйича тендер ўтказилган. Бошқа бир компания энг паст нархни таклиф этганига қарамай, Серж Саргсян «Флеш» компанияси билан ишлашни маъқул кўрган.
Изоҳ (0)