Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 18 декабрдаги фармойиши билан Тошкент метрополитени Юнусобод йўналишининг қурилаётган қисмида содир бўлган ҳодиса сабаблари ва оқибатларини ўрганиш ҳамда зудлик билан бартараф қилиш бўйича ҳукумат комиссияси тузилди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали маълум қилди.
Комиссияга содир бўлган ҳодиса сабабларини ва оқибатларини жойида ўрганиш, ҳодиса оқибатларини зудлик билан бартараф этиш, жабрланганлар ва уларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш ҳамда бошқа бир қатор вазифалар юкланди.
Изоҳ (0)