Аввал хабар берганимиздек, Юнусободда қурилаётган метрополитен йўналишида фавқулодда ҳодиса рўй берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, Megaplanet мажмуаси яқинида туннел қазилаётган бўлган. Ёғингарчилик кучайган вақтда ер бўшаб, туннелни босиб қолган.
UzReport манбасининг билдиришича, унинг остида 20 нафарга яқин қурувчи бўлган.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, уларнинг ҳали биронтаси омон чиқмади.
Айни пайтда Бош прокуратура, ИИВ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан қидирув-суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)