Яккабоғ туманининг «Хонақа» маҳалласида яшовчи Ю.Н. икки нафар фарзанди учун 33 ойдан кўпроқ вақт мобайнида алимент тўламай келган. Бу ҳақда «Новости Кашкадарьи» хабар бермоқда.
Суд томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамай, у зиммасидаги мажбуриятни бажаришдан бўйин товлаб келган.
Туман МИБ вакиллари охирги чора сифатида Ю.Н.га онасининг пенсиясига тақиқ қўйилгани ҳақида маълум қилди. Шунингдек, унга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.
Шундан сўнг қарздор қисқа муддатда 10 миллион 732 минг сўм тўлаб берди. Ҳозирда ундан яна 3 миллион сўмдан ортиқ қолган суммани ундириш чораси кўрилмоқда.
Изоҳ (0)