Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистонда 19 декабрь, пайшанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, бироз ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—2 даража илиқ, кундузи 5—7 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ — 3 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража илиқ, кундузи 5—10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши ҳамда туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ—3 даража илиқ, кундузи 3—8 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ—3 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)