• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12654.13
    • RUB161.18
    • EUR14817.99
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Кечиккан «Эль-Класико»

    Каталониядаги тартибсизликлар сабаб миллионлаб мухлислар орзиқиб кутган «Барселона» ҳамда «Реал» ўртасидаги учрашув 26 октябрда эмас, балки 18 декабрда бўлиб ўтиши қайсидир маънода мухлисларнинг ҳовурини бироз бўлса-да босилишга олиб келди. Бироқ жамоалар «Эль-Класико»га шундай кўринишда етиб келдики, ўйинга бўлган қизиқиш янада ортди, назаримизда.

    Фото: DGS

    Фото: DGS

    Боиси, Ла Лигада 17-тур ортда қолди. 16 тадан ўйин ўтказган иккала жамоанинг очколари тенг. Тўпурарлар борасида ҳам тенглик. Месси ва Бензема рақибларини бир хил 12 мартадан ранжитишга эришди. Тўғри, бу жамоалар майдонга тушганда мусобақа жадвалидаги ўрин аҳамият касб этмайди. Лекин «Камп Ноу»даги ўйин бу сафар бошқачароқ, яъни мусобақа пешқадамлиги учун кечиши ҳам рад этиб бўлмас факт.

    Мавзуга доир: «Барселона» яна «Реал»га қарши. «Эль-Класико» борасидаги билимларингизни синаб кўринг

    «Барселона»

    «Барселона» ҳам аввалги «Эль-Класико»лардан фарқли ўлароқ ҳозир ўта оптимал формасида эмас. Тўғри Лео Месси ва Луис Суарес тандеми сўнгги ўйинларда рақибларнинг додини бермоқда. Ёзда 125 миллион еврога сотиб олинган Антуан Гризманн эса ҳамон каталон клубига мослашиш билан банд. Ҳар ҳолда унинг ўйинлари шуни кўрсатмоқда. Бундан ташқари, клубнинг кўплаб мухлислари «Барселона» кўрсатаётган ўйин ва Эрнесто Вальверденинг ишидан норози. Аммо Месси деб аталмиш даҳонинг борлиги ушбу жамоадаги камчиликларни ёпиб қўяётгани айни ҳақиқат. Бироқ Месси ҳам бутун жамоа эмаслиги Мерсисайд, Римдаги каби (ўтган йилги Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Ливерпуль»га ютқазганди, ундан олдин эса «Рома»га) баҳсларда кўриниб қолади. Шундай экан, бугунги ўйинда «Барселона» яққол фаворит эмас. Аммо Месси ва «Камп Ноу» бугун «Барселона»нинг бироз бўлса-да устунлигини ўзида ифода этади. Каталонлар дарвоза ва майдон марказидан хавотирланмаса бўлаверади. Марказда илк «Эль-Класико»сини орзиқиб кутаётган Френки де Йонг аллақачон каталонияликлар ёқимтойига айланиб улгурди. Серхи Бускетс эса бир маромда ўйнашни давом эттирмоқда. Фақатгина Aртур жароҳат сабаб бугунги баҳсни ўтказиб юборади. Унинг ўрнини эса Иван Ракитич ҳамда Aртуро Видаль ёпишга ҳаракат қилади. Бироқ ҳимоя ҳақида бундай деб бўлмайди. Ҳимояда муаммолар борлигини жамоанинг кўп гол ўтказиб юбораётганидан ҳам билса бўлади. Аммо дарвозадан кўнгилни тўқ қилиш мумкин. Боиси Марк Андре тер-Штеген айни дамда дунёнинг энг яхши посбонларидан бири эканлигини деярли ҳар бир баҳсда исбот этмоқда.

    Мавзуга доир: Рақамлар сўзлаганда: «Барселона» — «Реал» ўйинига оид қизиқарли факт ва статистикалар

    «Реал»

    «Реал» ҳақида ҳам «Барселона»га уйқаш фикрларни билдириш мумкин. Зинедин Зидан клуб бошқарувига қайтганидан бери янги жамоани шакллантириш билан овора. Нимадир энди ўхшади деб турганда, кутилмаган жароҳатлар «Реал»га халақит бериб қўймоқда. Аввалига Маркос Асенсио, Хамес мана энди Марсело ва Азар. Ёзда катта умидлар билан олиб келинган Эден Азар жамоага энди мослашиб улгурди деган вақтда жароҳат олди. Ҳа, Азарнинг сўнгги баҳсларидаги ҳаракатлари унинг «Қироллик клуби» етакчисига айланаётганидан далолат беради. Тўғри, у кам гол урмоқда, бироқ унинг майдонда бажараётган фойдали иш коэффициенти сабаб Карим Бензема Ла Лигада тўпурарга айланди. 18 ёшли Родриго эса жамоанинг иккинчи рақамли тўпурари бўлиб турибди. Азарнинг бутун майдон бўйлаб ҳаракатланиши ва рақибларнинг уни ёпишга интилиши сабабдан Бензема ва Родриго жуда катта бўш ҳудудга эга бўлмоқда. Азарнинг жароҳати жамоа ўйинига таъсир қилмасдан қолмайди, албатта. Марселонинг жароҳати ҳақида ҳам шундай фикр билдириш мумкин. Тўғри, Ферлан Менди бор, бироқ унинг ҳужумдаги фаоллиги бразилиялик даражасида эмас. «Реал» мухлисларини хурсанд қиладиган бир жиҳат бор. Бу ҳам бўлса, Зиданнинг янги топилмаси — Федерико Вальверде. Зидан «Реал» бошқарувини биринчи марта қўлга олганда Каземиро майдон марказидаги асосий бўғин вазифасини ўтаганди. Ҳозир эса Кроос ва Каземирога асосий ёрдамчи вазифасини Модрич эмас, балки Вальверде ўтаб бермоқда. Айнан унинг ўнг қанотга яқин ҳудуддаги ишончли ҳаракаталари сабаб 2018 йилги «Олтин тўп» соҳиби Лука Модирч кўплаб ўйинларни захирадан кузатишга мажбур бўлмоқда. Вақтида Зидан Матео Ковачични Лео Мессига «қўриқчи» сифатида қўйган ва хорват буни яхши уддалаган эди. Бугунг ҳам, балки, Феде шундай вазифани бажариши эҳтимол.

    Мавзуга доир: «Эль-Класико» олдидан мураббийлар ва футболчилар қандай фикрда?

    Учрашув учун тахминий таркибимиз эса қуйидагича:

    «Барселона»: Тер-Штеген — Серхи Роберто, Пике, Лангле, Хорди Альба — Ракитич, Бускетс, Де Йонг — Гризманн, Суарес, Месси.

    «Реал»: Куртуа — Рамос, Варан, Карвахаль, Менди, — Кроос, Каземиро, Вальверде — Бэйл, Бензема, Родриго.

    Демак, ўтказиб юборманг — 19 декабрга ўтар кечаси соат 00:00 да «Камп Ноу»да: Кечиккан «Эль-Класико».

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    18.12.2019, 20:42   Изоҳ (0)   45275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонлик яна бир боксчи профессионал рингда дебют қилади

    18.12.2019, 17:47

    Рақамлар сўзлаганда: «Барселона» — «Реал» ўйинига оид қизиқарли факт ва статистикалар

    18.12.2019, 17:13

    «Барселона» яна «Реал»га қарши. «Эль-Класико» борасидаги билимларингизни синаб кўринг

    18.12.2019, 15:57

    «Эль-Класико» олдидан мураббийлар ва футболчилар қандай фикрда?

    18.12.2019, 14:49

    Инқироз туфайли 12 та мамлакатга бўлиб берилган Евро—2020. Бу қандай содир бўлганди?

    18.12.2019, 14:21

    Англияда мухлислар талқинига кўра 2019 йилнинг энг яхши ўйинчиси аниқланди

    17.12.2019, 19:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Рамзан Қодировнинг вояга етмаган ўғли уйланди

    Дунё | 29 июн, 23:40

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” Месси бошчилигидаги “Интер Майами” дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди

    Спорт | 29 июн, 23:09

    “Уй олди-сотдисини нақдсиз шаклга ўтказмоқчимиз” — Мубин Мирзаев

    Ўзбекистон | 29 июн, 23:05

    Озарбайжон Россия бош вазири ўринбосари ташрифини бекор қилди

    Дунё | 29 июн, 23:00

    “Насия бозорини давлат томонидан тартибга солиш режалаштирилган” — Тимур Ишметов

    Иқтисодиёт | 29 июн, 22:30

    Суперлига. “Бухоро” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 29 июн, 22:15

    Эрон МАГАТЭ раҳбари учун ядровий объектларга киришни ёпди

    Дунё | 29 июн, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.