16 декабрь, душанба куни А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг Бўстон тумани ҳудудидан ўтган қисмида Damas автомобили тўхтатилган ва машина ичида минглаб пиротехника воситалари борлиги аниқланган. Бу ҳақда «Дарё»га Андижон вилояти ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.
Машина кўздан кечирилганда унинг ичида Хитойда ишлаб чиқарилган «Трения» номли ҳеч қандай ҳужжатларсиз ноқонуний равишда республика ҳудудига олиб кирилган жами 114 минг 600 дона пиротехника воситаси борлиги маълум бўлди. Уларнинг бозор қиймати 22 миллион 920 минг сўмни ташкил этади.
Ашёвий далиллар Бўстон тумани ички ишлар бўлимига топширилган ва ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)