• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шўрчидаги мактабга япон олими Кюдзо Като номи берилди

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи арафасида Сурхондарё вилояти Шўрчи туманидаги 43-умумий ўрта таълим мактабига япониялик археолог Кюдзо Като номи берилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбир жорий йилнинг 17 декабрь куни ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

    Фото: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги

    Маълум қилинишича, маросимда Ўзбекистон халқ таълими вазири ўринбосари Дилшод Кенжаев, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

    Вазирлик томонидан таъкидланишича, Кюдзо Като археолог, антрополог, тарихчи ва этнограф бўлган. У Ўзбекистоннинг тарихи ва қадимий обидаларини ўрганган. Археолог узоқ йиллар давомида Ўзбекистон фанлар академияси билан ҳамкорлик олиб борган. Сурхондарё вилоятидаги Далварзинтепа, Қоратепа, Холчаён, Фаёзтепа археологик қазишмаларида қатнашган.

    «Дунё» ахборот агентлигининг маълум қилишича, 2020 йилда Ўзбекистонда Кюдзо Като номидаги ёдгорлик комплекси ва музей ташкил қилинади.

    Фото: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги

    Олим Ўзбекистон тарихини Японияда оммалаштирган. Шунингдек, у Марказий Осиё ва Сибир ҳақидаги ўнлаб китобларнинг муаллифи. Ўзбекистонга бағишланган турли симпозиум ва кўргазмаларни ташкил этган. Амир Темур, Бобур, Мирзо Улуғбек ва бошқа улуғ мутафаккирлар асарларини япон тилига таржима қилган. Марказий Осиёда, айниқса Ўзбекистон жанубида буддизм маданиятини ўрганган.

    Фото: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги

    2002 йилда ўзбек халқининг бой тарихи, қадимий ёдгорликлари ҳамда маданий-маънавий меросини чуқур ўрганиш ва хорижда тарғиб қилишдаги катта хизматлари, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги илмий алоқаларни ривожлантиришга қўшган самарали ҳиссаси учун Кюдзо Като «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.

    Дилшод Кенжаевнинг сўзларига кўра, 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб Кюдзо Като номидаги мактаб ўқувчилари инглиз тили билан бирга япон тилини ҳам ўрганиш имкониятига эга бўлади. Бу мактаб кейинги ўқув йилидан бошлаб япон ва инглиз тилларига ихтисослаштирилган ёш археологлар мактабига айлантирилади.

    Фото: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги

    Шу билан бирга, мактабда Като Кюдзо музей-хонаси ташкил этилади. Бу ерга ташриф буюрганлар япониялик олим ҳаёти ва фаолияти билан танишиш имкониятига эга бўлади.

    Фото: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги

    Фото: Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги

    Вазирлик томонидан қайд этилишича, жорий йилнинг август ойида қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим муассасаларида хорижий тилларни ўқитишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, республиканинг барча ҳудудларида 15 та япон тилига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаси ташкил этилади. 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб бешта мактабда япон тили ўқитилади.

    Мавзуга доир: Япониялик археолог Кюдзо Като 94 ёшида Термизда вафот этди

    17.12.2019, 23:42   Изоҳ (0)   9636
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда агрономлар мактаби ташкил этилади

    17.12.2019, 23:28

    Наманганда 84 дона телевизорнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

    17.12.2019, 23:14

    Андижондаги газ қуйиш шохобчасида Nexia-2 портлади. ИИБ портлаш сабабларини ўрганмоқда

    17.12.2019, 22:58

    Беҳзод Мусаев автомобилга эгалик қилиш йиғими солиқ эмаслигини маълум қилди

    17.12.2019, 22:45

    Қарздор фуқароларнинг ҳисоб рақами 2020 йил 1 июлга қадар «блокланмайди»

    17.12.2019, 22:29

    Аҳмадбойдан жабрланганлар сони ва етказилган зарар миқдори маълум қилинди

    17.12.2019, 21:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Google сунъий интеллектга асосланган янги кўзойнак тақдим этди

    Дунё | 18 май, 13:25

    “Барселона” футболчисини “Манчестер Сити”га ўтиши рад этилди

    Спорт | 18 май, 13:23

    Ўзбекистон мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи ўринни олди

    Ўзбекистон | 18 май, 12:30

    “Реал Мадрид” Родригога ўринбосар топди

    Спорт | 18 май, 11:55

    Россия мактабларида ўқиш учун имтиҳондан ўтолмаган мигрант болаларни ватанига қайтариб юбориш таклиф қилинди

    Дунё | 18 май, 11:28

    Роналду қайси клуб футболчилари билан ҳеч қачон либос алмашмаслигини айтди

    Спорт | 18 май, 10:13
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.