Ўзбекистонда автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди. Давлат солиқ қўмитаси раиси Беҳзод Мусаев 17 декабрь, сешанба куни матбуот анжуманида шу ҳақдаги саволга жавоб бериб, ушбу йиғим солиқ деб ҳисобланмаслигига эътибор қаратди. Бу ҳақда «Kun.uz» хабар берди.
Қўмита раисининг маълум қилишича, автомобилларга солиқ солиниши ҳақидаги бундай хабарлар асоссиз, автомобилларга қўшимча солиқ жорий этилиши режалаштирилмаган. Харид чоғида тўланадиган 3 фоизлик солиқдан ташқари солиқлар ундирилмайди. Қўшимча солиқлар фақат сарфланадиган ёқилғидан олинади.
Туманлар (шаҳарлар) халқ депутатлари Кенгашларига транспорт воситаси двигателининг қувватидан келиб чиқиб, автотранспорт воситасига эгалик қилиш учун йиллик йиғим жорий этиш ҳуқуқи берилди.
Кўрсатиб ўтилган йиғимлар кенг жамоатчилик муҳокамалари асосида, муайян маъмурий-ҳудудий бирлик аҳолиси даромадлари даражасини ҳисобга олиб ва Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда киритилади.
Изоҳ (0)