«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан халқаро йўналишларда иккита янги йўналиш ташкил қилинди. Бу ҳақда компания томонидан хабар берилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабридан бошлаб «Термиз—Москва—Термиз» йўналиши бўйича поездлар қатнови йўлга қўйилди.
Шунингдек, 2020 йил февраль ойидан бошлаб «Андижон—Уфа—Андижон» йўналишида поезд қатнови бошланади.
Компания томонидан қайд этилишича, давлатлараро поездларнинг йўловчилари учун махсус чегирмалар мавжуд. Хусусан, олдиндан сотиб олиш муддатига кўра чипта тарифининг 55 фоизигача чегирмага эга бўлиш мумкин.
Изоҳ (0)