• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Конституция қандай қабул қилинган эди? Карим Баҳриев билан суҳбат

    Конституция 1992 йилнинг 8 декабрида қабул қилинганини ҳаммамиз яхши биламиз. Бу ҳақда дарсликларда, газета-журналларда, турли китоб ва мақолаларда ёзилган, ТВда, тадбирларда айтиб келинади, қолаверса, ҳар йили 8 декабрни Конституция куни сифатида нишонлаймиз. Аммо конституция қабул қилинишига оид тафсилотлар, қизиқарли фактлар жуда кам. Ўша куни Ўзбекистон нималарни бошдан кечирган? Одамлар нималарни ўйлаган, нималарни муҳокама қилган?

    Бу ҳақда маълумот олиш учун атоқли шоир, журналист ва давлат арбоби, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Карим Баҳриев билан суҳбатлашдик.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    - Конституция қабул қилинган кунда воқеаларга бевосита гувоҳ бўлгансиз. Илтимос, ўша кунги воқеалар ҳақида гапириб берсангиз.

    - Конституция қабул қилиниши сайлов жараёнига ўхшайди. Сайловнинг ҳаққонийлиги овоз бериш куни ва холис санаб чиқиш билангина бўлмайди. Унинг тақдири жараёнда жамиятдаги ҳамма тоифалар – холиф ва мухолифлар, ўнглар ва сўлчилар, даҳрийлар ва диндорлар – ҳамма номзод кўрсата олиши ва номзодлар тасдиқланиши, сайловолди тарғиботида барча баробар имконга эгалиги каби жиҳатларга боғлиқдир. Овоз бериш куни натижани расмийлаштириш кунидир. Худди шундай, конституция қабул қилиниш куни ҳам овоз бериш жараёни эди. Аслида анча ойлар олдин Конституция комиссияси тузилганди. Унга ўша пайтдаги ягона ҳуқуқшунос академик Шавкат Ўразаев раислик қилганди. Асосий баҳслар аслида шу комиссия мажлисларида, партиялар фракциялари йиғилишларида кечган. Овоз бериш ва қабул қилиш куни эсга оларли баҳслар бўлмаган.

    - Ўша куни бўлган диққатга сазовор воқеа, суҳбатни эслай оласизми? Кимлар билан бу ҳақда фикр алмашгансиз?

    - Маълумки, конституция – асосий қонун. Қолган барча қонунлар ундан келиб чиқиши ва унга монанд бўлиши керак. Бу ҳаддан зиёд муҳим ҳужжатдир. Албатта, биринчи парламентимиз бир қадар эркин сайловлар натижасида сайланган, зеро унда фуқаролар ташаббускор гуруҳлари таклифи билан номзодлар ҳам мустақил депутатлар ўлароқ сайланганди. Шахсан ўзим таҳсил олган мактабим жамоасининг талаби билан рўйхатга олинганман ва сайланганман. Ҳеч бир партия аъзоси бўлмаганман ва ҳозир ҳам бирпор партия аъзоси эмасман. Конституция муҳокамаларида айниқса либерал депутатлар – «Эрк» партияси ва «Бирлик» ҳаракатидан эркин сайловда расман иштирок этган ҳамда сайланганлар, мустақил депутатлар фаол иштирок этган. Афсуски, кейинчалик асосий қонуннинг ташаббуси ва қабул қилиниши ҳам бир кишининг номи билан боғланди.

    Мен ўша пайтлари «Эрк» ва «Бирлик» етакчилари ва фаоллари билан, шунингдек, маслакдош дўстларимиз билан кўп фикрлашганман. Алижон Қўчқоров, Шуҳрат Нусратов, Тошпўлат Йўлдошев, Ойгул Маматова, Тойиба Тўлаганова, Жаҳонгир Маматов, Ҳамза Эшмуродов, Эркин Воҳидов, Насрулло Саидов, Иномжон Турсунов, Имом Файзиев, шунингдек, Пиримқул Қодиров билан суҳбатлашганман. Қолаверса, бу муҳим ҳужжат халқимизнинг тақдирига дохил бўлгани учун ҳамкасб зиёлилар ва сайловчиларимиз билан фикрлашганмиз.

    Умуман олганда, Конституциямиз анчайин демократик ҳужжат эди. Афсуски, унинг тақдири ҳавас қиларлик бўлмади.

    - Конституцияни маъқулламаганлар ҳам бўлганми? Матнни бутунлай қайта кўриб чиқишни ошкора ёки яширинча таклиф қилган депутатлар, фаолларни кўрганмисиз?

    - Албатта, унга бутунлай қарши бўлмаса-да, жиддий ўзгартиришни мухолиф партия ва мустақил депутатлар олдинга сурганди. Уларнинг исм-шарифларини юқорида тилга олдим.

    Биз ўша кунларни эсласак, албатта, парламентда турли кучлар мавжудлигини кўрамиз. Собиқ коммунистлар, Россия тарафдорлари ҳужжатнинг ҳеч бир мафкура давлат мафкураси бўлмаслиги ва тил масалаларида орқага тортарди, мухолиф партиялар ерга нисбатан хусусий мулк масаласини ва давлат раҳбарининг икки муддатдан ортиқ сайланмаслиги қоидасини ҳимоя қиларди ва ҳоказо.

    - Умуман, ўшанда депутатларнинг, одамларнинг кайфияти қандай бўлган? Конституция қабул қилиниши келажакка ишонч берганми? Ёки бунга шубҳа билан қарашганми? Ёки ҳамма бефарқ бўлганми? Муносабат қандай бўлган?

    - Сиз айтган кайфиятларнинг барчаси жамиятимизда бор эди. Ҳар инсон ўз умидворликларидан келиб чиқади.

    Аксарият халқ бефарқ эди ва буни тушунса бўлади. Бу аксарият ҳақ экан. Кўпчилик бўлган бу оломонда қонунга кўра яшаш кўникмаси йўқ эди ва ҳали ҳам йўқ. Уларнинг фикрича, «юқоридагилар ўзи билади. Керагини қабул қилади ва керакли даражада ишлатади. Юқоридагилар истаганича ва уларнинг манфаатига монанд келганича қонунга риоя қилади ва истаганида ўзига мослаб ўзгартиради. Бизни мансабдорлар бошқарган ва бошқаради, қонунлар эмас».

    Шундай ҳам бўлди ва шу тахлит давом этмоқда. Конституция ҳам истаганча ўзгартирилди. Биласизми, неча марта ўзгартирилди? Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 14 марта ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Икки мартадан зиёд давлат раҳбари бўлиш тақиқлангани ҳолда бу ўзгартиришлар бир шахснинг ўлгунича сайланаверишига имкон яратди.

    Мавзуга доир:

    Ўзбекистон конституциясига нечта ўзгартириш киритилган?

    Мен ўзим шахсан Конституциядан қувонган ўринларим бор эди. Булар сўз эркинлигининг кафолатлари, ОАВга боб ажратилгани, ҳеч бир мафкура давлат мафкураси ўлароқ ўрнатилмаслиги, ҳурфикрликнинг кафолатланиши, ҳокимиятнинг тақсимланиши, судларга мустақиллик берилиши, демократик ҳуқуқий давлат тузуми танланиши, кўппапртиявийлик, халқаро ҳуқуқ устуворлиги каби жиҳатлар эди. Афсуски, бу меъёрлар конституцияда тасарруф қилинмай узоқ ётди. Кўппартиявийлик ва мафкуравий ҳурликдан қувончимнинг сабаби, шўро тузумидаги бир партия диктатураси ва идеократия оқибатлари эди. Германияда Гитлерча ирқий мафкура, СССРда Сталинча синфий мафкура ҳукмронлиги икки давлатда миллионлар қатағон қилинишига ва жаҳон урушига олиб келган эди. Бир мафкура давлат мафкураси сифатида ўрнатилса, аста-секин цензура юзага келар, бошқача фикрлар «миллий мафкурага зид» деб қувғинга учрай бошлар, цензурага учрар, «ютуқлар» мадҳ этилар, ўзгача фикрловчилар «ютуқларимизни кўролмайдиганлар» сифатида қатағон қилинар эди. Шунинг учун ҳурфикрликнинг қомусий кафолати керак эди.

    - Ўзингизнинг муносабатингиз ҳам қизиқ. Конституциямиз ҳақида фикрларингиз. Унинг матни мукаммалми, йўқми? У қай даражада ҳаётимизга фойда беряпти ёки бермаяпти?

    - Аллоҳнинг яратганлари мукаммалдир, бандаларнинг барпо қилганлари мукаммаллик сари ҳаракатлардир ва такомиллашишга муҳтождир. Албатта, конституциямизнинг ҳам мукаммаллаштиришга муҳтож ўринлари бор, аммо бу алоҳида мавзу. Назаримда, у асосий масалаларни узил-кесил ҳал этадиган ва истисноларга ўрин қолдирмайдиган даражада ёмби, ҳаммага тушунарли бўлиши, қоидалари тинимсиз ўзгармайдиган, муқаррар бўлиши жоиздир. Чунки у «конституция асосида» деб қабул қилинадиган бошқа қонун ва қонуности актларида конституция ҳавола этган ҳуқуқ ва эркинликларни бир-бир чеклаш имконини бермаслиги керак.

    Бугунги асосий мулоҳазамиз конституциянинг тақдири, биз уни билмаслигимиз, ҳимоя қила олмаслигимиз борасидадир.

    Конституциямиз инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини юксак қадрият деб билгани ҳолда реал ҳаётда бу ҳуқуқ ва эркинликларни амалга оширишнинг қанчалар душвор эканлиги ҳаммамизга аён.

    Конституция мамлакатда ва ундан ташқарида эркин кўчиб юриш ва чиқиш ҳуқуқини бергани ҳолда, бир вазирликнинг инструкцияси билан киритилган прописка ва чиқиш визаси бу ҳуқуқни парчинлаб келмоқда. Президентнинг «Стратегия»сига кўра аллақачон 2018 йилдаёқ бекор бўлиши ёзилганди бу икки ҳужжат, аммо жойида турибди.

    Конституция ерости-ерусти бойликлари халқ мулки эканини баён қилса-да, газимизни ўз эгасига бермаётганимиз, четга қиммат сотаётганимиз, хабараларга кўра, газимизни ўзгалардан қимматга сотиб олганимизни қандай туниш мумкин?!

    Конституцияда цензура ман этилгани ҳолда парламент сенатори ва ҳокимларимиз журналистларни қамаш, ўлдириш билан таҳдид қилаётганини ва бу таҳдид жазосиз қолганини қандай тушунса бўлади?!

    Конституцияни ҳимоя қилиш вазифаси бўлган Конституциявий суд унга зид минглаб қонуности актлари ва ўнлаб қонунларнинг мувофиқлигини кўриб чиқмагани, ўттиз йилда ўттизта ҳам қарор чиқармаганини анлаш мумкими?

    Буларнинг барчаси Конституция қабул қилинганидан кейин 27 йил ўтгач, Ўзбекистон президенти уни амалга оширишга кириши борасида фикрлар айтишига асос бўлди. Шавкат Мирзиёевнинг байрам маросимида халқни амалдорлардан ҳимоя қилиб айтган фикрларидан иқтибослар:

    «Қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт, деганидир».

    «Конституция ва қонун устуворлигига эришишда жамоатчилик назоратидан кўра самарали восита йўқ...Яна бир марта такрорлайман, Ўзбекистонда жамоатчилик назорати ва оммавий ахборот воситалари вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмайди. Аммо бу ўзгаришлар туфайли жамиятимиз салбий иллатлардан, қонунга беписандлик ҳолатларидан батамом қутулди, деб айтишга ҳали эрта».

    «Очиқ тан олиш керак, аксарият одамларимиз бу масалада лоқайд ва бепарво бўлиб қолмоқда. Бугун олиб бораётган ислоҳотларимиз йўлидаги энг катта тўсиқ ҳам аслида шу эмасми?»

    Бу нутқ парчалари ҳозир Ўзбекистоннинг қишки осмонида жарангламоқда, унинг сасларини совуқ изғирин шабадалари газ ва свет кутиб ётган хонадонлар устидан, келгуси йил ҳосили учун куч йиғаётган далалар ва ётоқхоналар, беморхоналар, қамоқхоналар устидан олиб ўтмоқда. «Конституциямизни амалга оширишга яна бир уринайлик», деган даъват соф ва содда қалбларда акс-садо бермоқда.

    Ўзбекистон Республикаси Конституцияси... Шу учта сўзда халқимиз ва инсоният тарихий тақдирининг инъикоси зоҳирдир. Уларнинг ҳар бири бир буюк истилоҳдир.

    Ўзбекистон – ота-боболаримизнинг қони ва жони эвазига бунёд бўлган, миллатимизнинг ҳаёти ва абадияти яшайдиган макон. Унинг мустақиллиги, истиқлоли ва истиқболи учун буюк аждодларимиз курашган ва уни бизга мерос қилиб қолдирган. Биз бу ерда элимизга, тилимизга, тарихимизга ва келажагимизга соҳиб бўлиб чиқажакмиз.

    Республика – мустақил давлатимизнинг тузумидир. Унинг асоси демократик ҳуқуқий давлатдир. Қадим Рим ва Юнонистондан ибтидоси бошланган демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти шуни англатадики, ҳокимият манбаи халқдир. Биз фаранг инқилобида халқ «Озодлик, эрк ва республика учун» дея майдонга чиққанини ўқиганимизда, инсон озодлиги ва эрки учун курашиш тушунарли, хўш, нега «Республика учун» курашиш керак, деб ўйлаганмиз. Яккаҳокимлик бўлган монархиядан, бошбошдоқлик бўлган анархиядан, золим бўлган олигархиядан тарих мобайнида тўйган халқ минг йиллар ўз ҳокимиятини – республикани орзу қилган. Шунинг учун мустақилликка эришгач, республика тузумини танладик.

    Конституция мамлакатнинг асосий қонунидир. Жаҳоннинг конституция учун жон берган, курашган, майдонларга чиққан етакчи халқлари унинг қадрини билади ва уни ўзгартиришга, бузишга қаратилган ҳар бир ҳаракатга қарши қалқиб ўрнидан туради, чунки конституция уларни ҳимоя қилади. Александр Пушкин «Император ҳокимиятидан қонун ҳокимияти афзалдир» деганди. Ҳолбуки, у император саройининг эркаси эди. Қонун ҳокимиятини орзу қилганди, чунки император сени бугун ёқтириши ва эртага ёмон кўриши мумкин, шоир ўз ҳаётини  бир инсоннинг ўзгарувчан  кайфиятига эмас, ўзгармас қонунга боғлиқ бўлишини истаган. Асосий қонунимиз – конституция халқаро ҳуқуқ вориси ва барча қонунларимиз онасидир. Қолган барча қонунлар унга мувофиқ бўлиши, у берган ҳуқуқ-эркинликларга дахл қилмаслиги керак. Конституцияга зид бўлган ҳар қандай меъёрий акт бекор қилиниши керак. Бунинг назоратчиси Конституциявий суддир.

    Ана шундай, ҳамма қонун олдида баробар бўлса, қонунларга итоатда яшасак, энг улкан эркинлик шудир.

    Ҳаммани шу улуғ кун билан табриклаймиз.

    Элдар Асанов суҳбатлашди.

    09.12.2019, 10:19   Изоҳ (0)   31159
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда хусусий бандлик агентликларининг жавобгарлиги кучайтирилади

    09.12.2019, 10:04

    Болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун жарималар кескин оширилиши мумкин

    09.12.2019, 09:50

    Ўзбекистонда «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонун ва Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ҳамда қўшимчалар киритилди

    09.12.2019, 09:34

    Ўзбекистон ва Эрон ўртасида мунтазам парвозлар расман тикланади

    09.12.2019, 09:18

    Монополияга қарши курашиш қўмитаси ДСП импорти бўйича акциз солиғига қарши чиқди

    09.12.2019, 08:46

    Электр ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш бўйича ягона ваколатли органни белгилаш таклиф этилди

    09.12.2019, 08:29
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Темур Кападзе: “Худога ва ўзимизга ишондиб, олдинга дадил қадам ташладик”

    Спорт | 6 июн, 08:51

    Трамп АҚШнинг Россия ва Украинага босими ҳақида фикр билдирди

    Дунё | 5 июн, 23:55

    “Дарё” дайжести: 5 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:46

    Шавкат Мирзиёев футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоларига табрик йўллади

    Ўзбекистон | 5 июн, 23:30

    “Ёмон уйқу рашк туйғусини кучайтириши мумкин” — тадқиқот

    Дунё | 5 июн, 23:16

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон Чемпионати йўлланмасини қўлга киритди

    Спорт | 5 июн, 23:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.