• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Паспорти бўйича эркак бўлиб қолган қашқадарёлик аёл, тотализаторлардан огоҳлантирган Мусулмонлар идораси, АҚШ элчихонасининг ўзбекистонликларга мурожаати

    Ўзбекистонда 27 ноябрь куни ҳаво очиқ бўлишига қарамай изғирин совуқ ҳукм суради. Шу муносабат билан Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси аҳолини иситиш мосламаларидан фойдаланишда ҳушёр бўлишга чақирган, Тошкент вилояти ИИББ эса Чимёнга кетаётганларга мурожаат билан чиқиш қилди. Совуқ сабаб ҳудудларда газ ва электр таъминотида узилишлар бўляпти, қизиқ томони, Давлат солиқ қўмитаси бу вазиятда тадбиркорларни тушунишини ва уларни жазоламаслигини билдирди.

    Қашқадарёда паспортида эркак деб кўрсатилган 54 ёшли аёл пенсияга чиқа олмай сарсон бўлмоқда. «Паспорт столи»дагилар хатоликни ўшандаёқ тузатиб берган, лекин аёл базада эркаклигича қолиб кетган (шунчаки, қоғозда тузатиб беришган, холос). Биласиз, Ўзбекистонда эркаклар 60 ёшдан пенсияга чиқади...

    Мусулмонлар идораси: «Telegram’даги пул тикиб ўйналадиган ўйинлар қимор ҳисобланади». Идоранинг бирдан бундай баёнот бериши бежиз эмас — бир муддат аввал Ўзбекистонда тотализаторлар (букмекерлик муассасалари) фаолияти 2021 йилдан қайта тикланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарлар пайдо бўлган эди.

    Андижон ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 15 минг сўмга талабалар ошхонасида тушлик қилди. Айтишларича, у Андижон давлат университетига йўл-йўлакай, талабалар билан суҳбатлашиш учун кирган (у талабалар билан суҳбатлашиши учун бирор дарс қолдирилганми-йўқми, бунга аниқлик киритилмаган). Талабалар билан мулоқотда ҳоким ёшларни чуқур билим эгаллашга ва бўлажак парламент сайловларида фаол иштирок этишга чақирган.

    Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

    Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

    Фирибгарликлар, товламачиликлар, талон-торожлар, қотилликлар. Фарғоналик аёл тадбиркордан видеоларини тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, 60 минг доллар талаб қилди. Тошкент вилоятида бегона хонадонга адашиб кирган руҳий хаста эркак уй эгасини ўта шафқатсизлик билан ўлдирди. Фарғонада «Макаров» тўппончасини сотаётган отахон қўлга олинди. 211 нафар фуқаронинг 611 миллион сўмини ўзлаштирган хусусий бандлик агентлигининг лицензияси тўхтатилди. Шаҳрихонда «Обод маҳалла» дастурига ажратилган маблағлар ўзлаштирилгани ҳақидаги хабарга расмий муносабат билдирилди. Чироқчида яна бир қўнғир айиқ отиб ўлдирилди, лекин овчилар жазосиз қолмоқда.

    Ўзбекистонда яна нима янгиликлар? Шавкат Мирзиёев Татаристон президентини қабул қилди. Сенат 30 ноябрда йиғилади. Навоийдаги олтин конида портлатиш ишларидан олдин аҳоли огоҳлантирилаётгани маълум қилинди. Бош прокуратура Қорақалпоғистонда ЙҲХБ ходими билан жанжалдан сўнг вафот этган фуқаро ҳақида маълумот берди. Халқ таълими вазирлиги ўқитувчиларнинг сайлов жараёнига жалб этилаётгани ҳақидаги маълумотга изоҳ берди. Ўзбекистонда асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг захира ҳажмлари белгиланди. Бухоролик мактаб ўқувчиси орган вакили уни уриб, жиноятни ўз бўйнига олишни талаб қилганини билдирди. АҚШ элчихонаси виза олмоқчи бўлган ўзбекистонликларга мурожаат қилди. Ўзбекистонда маҳсулотларни маркировкалаш билан Алишер Усмоновга алоқадор компания шуғулланиши маълум бўлди. Наманган ва Свердловск вилоятлари ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди. Футболчи Одил Аҳмедовнинг акаси депутатликка ўз номзодини қўйди. Uzbekistan Airways чипталари нега қимматлиги айтилди. Миллий гвардия томонидан қўриқланадиган объектлар рўйхати тасдиқланди.

    Жаҳонда-чи? Афғонистон собиқ президенти амалдаги давлат раҳбари атрофидагиларни тинчлик тарафдорларига босим ўтказганликда айблади. Оқ уй бошқаруви раҳбарининг муовини истеъфога чиқди. Малида иккита вертолёт тўқнашуви оқибатида 13 нафар франциялик ҳарбий ҳалок бўлди. Хитой АҚШнинг Гонконг бўйича қабул қилган қонун лойиҳасига норозилик билдирди. Теҳронда норозилик намойишларидан кейин ҳукуматни қўллаб-қувватлашга қаратилган митинг ўтказилди. Туркиянинг Анталия шаҳри хорижлик туристларни қабул қилиш бўйича рекорд ўрнатди. Европа Иттифоқи хакерлари ИШИД ахборот ресурсини ишдан чиқарди. БМТ, Иордания, Ливан ва Ироқ Нур-Султонда Суриядаги вазият музокараларида кузатувчи сифатида иштирок этади. Хорватияда 20 минг ўқитувчи норозилик намойишларига чиқди.

    Чет элдаги ўзбекистонликлар ҳақида. Санкт-Петербургда ўзбекистонлик эркак машинада олиб кетилиб, телефон паролини айтмагунча қўйиб юборилмади. Россияда ўзбекистонлик йигит ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлди.

    Бу тестни ўтказиб юборманг лекин: 2,5 миллион ойлик, гўшт, прописка ҳақида ким нима деган? Иқтибосни айтган амалдорни топинг.

    26.11.2019, 20:42   Изоҳ (0)   23699
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда юз берган ЙТҲда Тожикистон фуқароси ҳалок бўлди

    26.11.2019, 20:25

    Андижон ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов 15 минг сўмга талабалар ошхонасида тушлик қилди

    26.11.2019, 20:08

    Шавкат Мирзиёев Татаристон президентини қабул қилди

    26.11.2019, 19:59

    Сергели номини ўзгартиришни таклиф қилган депутатликка номзод фикрининг «Адолат» партиясининг позицияси сифатида талқин қилинмаслигини сўради

    26.11.2019, 19:28

    Сенатнинг 24-ялпи мажлиси 30 ноябрь куни чақирилади

    26.11.2019, 19:13

    Навоийдаги олтин конида портлатиш ишларидан олдин аҳоли огоҳлантирилаётгани маълум қилинди

    26.11.2019, 18:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит

     

    Тавсия этамиз

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германия Исроилга қурол етказиб беришни тўхтатади

    Дунё | 8 август, 23:45

    Тошкент вилоятида машина устига чиқиб салют учирган блогер 7 суткага қамалди

    Ўзбекистон | 8 август, 23:30

    Бразилияда сигир уч кунда рекорд миқдорда 343 литр сут берди

    Дунё | 8 август, 23:14

    Украина билан уруш бошланганидан бери Қодировлар оиласи 150 тага яқин мукофот олди

    Дунё | 8 август, 22:50

    “Ҳеч ким йўқлиги учун бергандим”: 5-синф ўғлига машина рулини топшириб қўйган отага чора кўрилди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:35

    Трамп маъмурияти муҳожирларни Луизиана қамоқхонасига жойлаштиради — WSJ 

    Дунё | 8 август, 22:25

    Тошкентда электр таъминотини яхшилаш учун икки йилда 2,8 трлн сўм сарфланди

    Ўзбекистон | 8 август, 22:23

    Ўзбекистонда ишсизлик нафақаси миқдори оширилади

    Ўзбекистон | 8 август, 22:09

    Кутилмаган зарар: идиш-товоқ ювиш гели билан тозалаш мумкин бўлмаган 5 та буюм

    Аёллар саҳифаси | 8 август, 21:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.